Sangzor.uz / Евро-2024 саралаши қуръаси тартиби эълон қилинди. Россия турнирда иштирок этмайди

Евро-2024 саралаши қуръаси тартиби эълон қилинди. Россия турнирда иштирок этмайди

УЕФА Ижро қўмитаси Хорватиянинг Ҳвар шаҳрида йиғилиб, 9 октябрь куни Франкфуртда ўтказиладиган Евро-2024 саралаш босқичига қуръа ташлаш тартибини тасдиқлади.

Саралаш босқичини ўтказиш тартибини қуйидагича умумлаштириш мумкин:

• Германия миллий жамоаси Евро-2024 мезбони сифатида автоматик равишда финал турнирига йўл олади ва шу сабабли саралаш қуръасида иштирок этмайди.

• Россия миллий жамоаси Евро-2024 саралашида иштирок этмайди. УЕФА Ижро қўмитасининг 2022 йил 28 февралдаги қарорига кўра, ҳозирда Россия жамоалари барча мусобақалардан четлатилган. Бу қарор 2022 йил 15 июлда Спорт арбитраж суди томонидан тасдиқланган.

• Саралаш босқичида 53 та миллий жамоа иштирок этади, унда иштирокчилар жами ўнта гуруҳга — бешта жамоадан иборат еттита гуруҳга ва олтита жамоадан иборат учта гуруҳга ажратилади.

• Ўнта гуруҳ ғолиби ва иккинчи ўрин эгалари финал турнирига йўлланма олади. Қолган учта ўрин 2024 йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган плей-офф босқичи орқали аниқланади. Финал босқичида жами 24 та жамоа иштирок этади.

• 53 иштирокчи жамоа УЕФА Миллатлар лигасининг 2022/23 йилги умумий рейтингига кўра еттита саватчага ажратилади.

скачать dle 12.0
21-09-2022, 11:31
Ортга қайтиш