Шахмат. Ўзбекистон жаҳон чемпионати финалида!

Шахмат. Ўзбекистон жаҳон чемпионати финалида!

Исроил давлатида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича FIDE жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

Бугун мусобақанинг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз Ҳиндистон жамоасига қарши дона сурди. GM Нодирбек Якуббоев, GМ Жавоҳир Синдаров, GМ Шамсиддин Воҳидов, GМ Жаҳонгир Воҳидовдан иборат жамоа биринчи ўйинда 2:2 дуранг қайт этган бўлса, иккинчи баҳсда 2.5-1.5 ҳисобида зафар қучди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Финалдаги рақиб эса Хитой терма жамоаси бўлади.