АПЛ. «Ливерпуль» голларга бой ўйинда «Лидс» устидан қийин ғалабани қўлга киритди, Салоҳда хет-трик

АПЛ. «Ливерпуль» голларга бой ўйинда «Лидс» устидан қийин ғалабани қўлга киритди, Салоҳда хет-трик

Англия чемпионатининг 1-турида «Ливерпуль» ўз майдонида 16 йилдан сўнг Премьер-лигага қайтган «Лидс» билан баҳс юритиб, қийин ғалабани қўлга киритди. «Лидс» ҳисобни уч бор тенглаштиришга муваффақ бўлди, аммо «қизиллар» ўйин якунида тўртинчи тўпни киритиб 3 очкони илиб кетишди. Мерсисайдликлар сафида Муҳаммад Салоҳ хет-трик қайд этди.

АПЛ, 1-тур
Ливерпуль – Лидс 4:3

12 сентябрь, «Энфилд»

Голлар: Салоҳ (4 пенальти, 33, 88 пенальти), ван Дейк (20) – Ҳаррисон (12), Бэмфорд (30), Клих (66).

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд (Матип, 89), Гомес, ван Дейк, Робертсон, Кейта (Фабиньо, 58), Вейналдум, Салоҳ, Ҳендерсон (Жонс, 66), Мане, Фирмино. 

Лидс – Мелье, Кох, Эйлинг, Даллас, Стрейк, Филлипс, Эрнандес (Робертс, 62), Клих (Шеклтон, 81),
Ҳаррисон, Элдер Кошта, Бэмфорд (Родриго, 62). 

Огоҳлантириш: Фирмино (76).