ОЧЛ-2020. "Пахтакор" 10 киши бўлиб "Ал Ҳилол"га мағлуб бўлди

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" 10 киши бўлиб "Ал Ҳилол"га мағлуб бўлди

 Осиё Чемпионлар Лигаси Б гуруҳи учинчи туридан ўрин олган "Ал-Ҳилол" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. Унда вакилларимиз 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ҳамюртларимизнинг устунлигида ўтганига қарамай, биринчи бўлим Жовинконинг жарима зарбасидан йўллаган ягона аниқ зарбаси эвазига араблар фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи таймда Элдор Суюнов жарима майдони ташқарисида тўпни қўли билан ўйнагани сабабли майдондан четлатилди.

Бир киши кам бўлиб қолган футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган 7-дақиқада риёдликлар ғалаба голини уриб кетди.

Осиё чемпионлар лигаси, 3-тур
"АЛ ҲИЛОЛ" (Саудия Арабистони) - "ПАХТАКОР" (Ўзбекистон) - 2:1
Голлар: 
Себастьян Жовинко 45+2, - 1:0. Эрен Дердийок 71, - 1:1. Хатан Баҳбери 90+7, - 2:1.


"Ал Ҳилол": 1.Абдуллоҳ Ал Муайуф, 9.Себастьян Жовинко, 12.Ёсир Шаҳрони, 16.Носсир Ал Давсари (27.Хаттан Баҳбери,82), 17.Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, 18.Бафетимби Гомис, 19.Андре Каррильо, 20.Жан Хюн Су, 22.Амир Курди (5.Али Ходи Ал Булайҳи, 89), 28.Муҳаммад Канно, 29.Салим Ал Давсари,
Захира: 31.Абдуллоҳ Ал Жадани, 40.Наваф Ал Гамди, 8.Абдуллоҳ Отайф, 23.Мадаллаҳ Али Ололаян, 32.Мутеб Ал Муфарриж, 35.Мансур Ал Бешф, 54.Муҳаммад Ал Кунайдири, 70.Муҳаммад Жаҳфали.

"Пахтакор": 25. Элдорбек Суюнов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Анзур Исмоилов, 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Драган Черан, 11. Игорь Сергеев (77. Эрен Дердийок, 62), 15. Егор Кримец, 17. Достонбек Ҳамдамов (35. Санжар Қувватов, 67), 20. Одилжон Ҳамробеков, 27. Сардор Собирхўжаев (21. Аброрбек Исмоилов, 67), 34. Фарруҳ Сайфиев (4.Акром Комилов, 85).
Захира: 6. Алишер Салимов, 7. Садриддин Абдуллаев, 8.Асадбек Собиржонов, 23.Шерзод Аъзамов, 29.Владимир Козак, 99. Жавоҳир Сидиқов.

Огоҳлантиришлар: Ёсир Ал Шаҳрони 26, Драган Черан 81, Анзур Исмоилов 90, Акром Комилов 90+3,
Четлатиш: Элдорбек Суюнов 65.