Хайрулла Ҳамидов ОЧЛда “Пахтакор”дан нималар кутганди?

Хайрулла Ҳамидов ОЧЛда “Пахтакор”дан нималар кутганди?

Таниқли шарҳловчи халқаро мусобақада “Пахтакор”дан нималар кутгани, жамоанинг мусобақадаги иштироки қандай чиққани борасида тўхталиб ўтди.


– “Пахтакор” жамоасининг ОЧЛдаги бу мавсуми мен учун қониқарли бўлди. Сабаби тошкентлик футболчиларнинг ўйинида мазмун кўрдим. Гуруҳ босқичидаги учрашувлар, “Ал Ҳилол”га қарши баҳслар гарчи бирида ютқазган бўлса ҳам йигитларда ўйинга бўлган эҳтибор, мураббийларнинг чизгилари яққол сезилиб турди.


Энди пандемия пайтида ҳамма нарса бузилиб кетди. Яъни бир қолипга солиб бўлмаяпти. Европада ҳам жуда кўп миллий чемпионатлар изидан чиқиб кетди. Баъзи лигалар охиригача етиб бормади. Айримлари кейинроқ ўтказилса-да, турли дарвларда бўлиб ўтди ва уларнинг чемпионлари, ғолиблари ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси ўйинларидаги курашга ўз таъсирини ўтказди. Охир-оқибат Франция вакиллари ярим финалга чиққанидан хулоса қилсак, пандемия футболга таъсир қилди. Ўз навбатида Осиёга ҳам. Бунинг “Пахтакор”га яхши томондан бўлган таъсири ҳам бор. Рақиблари ўйиндан чиқиб кетди, “шерлар”нинг гуруҳ босқичидаги дастлабки икки тури юртимизда, қолгани нейтрал майдонда биттадан ўтказилди...

Пандемияда футболдаги кўп нарса аралашиб кетди. Мана шунинг ичида “Пахтакор” футбол кўрсатди. Яъни “шерлар”нинг қизил карточкаси бўлмаганда, кейинги босқичга чиқишига жуда кўпчилик ишоняпти. Ярим финалга чиққанда Шота Арвеладзе шогирдлари жуда яхши натижа қайд этган бўларди.

“Пахтакор”нинг ўйинига баҳо берадиган бўлсак – қониқарли. Лекин мураббийлар психологик томондан муҳим паллада футболчиларни охиригача тайёрлай олмагани учун қизил карточка олинди. Шу ва бошқа жиҳатлар руҳиятга таъсир қилди шекилли, натижада қизил карточка содир бўлди.

Умуман олганда, “Пахтакор”нинг бу мавсум ОЧЛдаги иштирокидан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйлаймизки, “шерлар” кейинги мавсум янада олдинроққа қадам ташлайди ва, балки финал йўлланмасини қўлга киритар. Бунга етарликча асосларимиз бор, - деди Хайрулла Ҳамидов.

Давоми бор...