Дастин Порье 2-раунддаёқ Конор Макгрегорни даҳшатли нокаутга учратди (видео)

Дастин Порье 2-раунддаёқ Конор Макгрегорни даҳшатли нокаутга учратди (видео)

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида "UFC 257" турнири ўз якунига етди. Асосий жангда Дастин Порье Конор МакГрегорга қарши баҳс олиб борди.

Биринчи раунд кутилганидек Макгрегорнинг устунлиги остида кечди. Бироқ иккинчи раундда Порье фаоллик қўшди ва зарбалар сериясини ижро этди. Кетма-кет зарбалардан кейин ҳакам жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди. Шу тариқа Порье Конордан реванш олишга муваффақ бўлди. Таъкидлаш жоизки, бу Конорнинг профессионал фаолиятидаги илк нокаут бўлди.

Қуйидаги ҳавола орқали ушбу жангни томоша қилинг: ВИДЕО