Бобур Абдухолиқов расман Европа жамоаси билан шартнома имзолади

Бобур Абдухолиқов расман Европа жамоаси билан шартнома имзолади

"Насаф" ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов Украинанинг "Рух" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда львовликлар расмий сайти хабар тарқатмади, аммо футболчи Украина премьер-лигаси расмий сайтида қайдномага киритилди.

Ўзбекистонлик футболчи львовликлар сафида 16-рақамли футболкада ўйнайдиган бўлди. У эркин агент сифатида "Рух"га ўтди.