23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мезбонлиги Ўзбекистонга берилди

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мезбонлиги Ўзбекистонга берилди

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) 2022 йилги U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади. ОФК тегишли ташкилоти худди шундай қарор қабул қилганини расман билдирди.

Ушбу мусобақа илк бор Марказий Осиё минтақасида ўтказилмоқда. Нуфузли мусобақа 2022 йилнинг 6 — 25 сентябрь кунлари ташкил этилади.

U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари 2021 йилнинг 23-31 октябрь кунлари оралиғида марказлашган ҳолда ўтказилади. Қайси гуруҳ ўйинлари қайси давлатда ўтиши кейинроқ маълум қилинади.

Ўзбекистон 2020 йилги U-19 Осиё чемпионатини ўтказиши керак эди ва унга тайёргарлик кўраётганди. Пандемия туфайли ушбу мусобақа бекор қилинди.

Бундан ташқари, пандемия туфайли жорий йил Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтиши керак бўлган футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам бекор қилинган.