"Истерн" бош мураббийи "Сўғдиёна"дан учралган мағлубият ҳақида нималар деди?

"Истерн" бош мураббийи "Сўғдиёна"дан учралган мағлубият ҳақида нималар деди?

ОФК Кубоги ҳудудлараро ярим финал босқичидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Роберто Ласада иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: "Кутилганидек, ўйин оғир ўтди. Рақиб жамоа жуда зич ва тартибли ҳаракат қилди. Шу сабабли қарши ҳужумларга таянишга ҳаракат қилдик. Тўғрисини айтсам, шогирдларимиз бугун қўлидан келган барчасини қилди.
Бизда захира ўриндиғи анча тор эди. Ўйинни кучайтира олмаганимизнинг сабаби ҳам айнан шу. Аммо футболчиларим билан фахрланаман. Бугун шогирдларим борини берди. Рақибнинг зарбалари, қанотдан оширган паслари ҳамда зич тактикасига қарши туриш осон эмасди. Ҳар бир чизиқдаги футболчига раҳмат айтаман.
Рақиб жуда кучли ҳужумлар уюштирди. Дарвозабони ҳам анча яхши ҳаракат қилганини эътироф этиш жоиз. Айнан у биз гол уришимиз бўлган вазиятни бартараф этди.
"Сўғдиёна" таркибида бир неча легионерлари бўлган жуда кучли жамоа. Бюджет томонидан ҳам улар Ўзбекистоннинг олди жамоаларидан бири ҳисобланади. Яна бир жиҳатни эътиборга олинг, Ўзбекистон ФИФА рейтингида 77-ўринда, биз эса юзликдан пастдамиз. Бу ҳам ўз сўзини айтмай қолмайди.
Биз сўнгги 8 ой ичида 4 та беллашувда майдонга тушдик. Бундан олдинги икки баҳсда ҳам фақатгина омад туфайли ғалаба қозондик деб ўйлайман. Чунки бизда чемпионат ўтказилмаяпти, пандемик ҳолат жуда оғир. Ҳаттоки, стадион ўрнига боғларда, 2-3 футболчи билан шуғулланишимизга тўғри келди. Шунга қарамай, рақибга тенг кураш таклиф эта олдик
".