Ўзбекистон МТЖнинг Камерун ва Коста-Рикага қарши таркиби эълон қилди

Ўзбекистон МТЖнинг Камерун ва Коста-Рикага қарши таркиби эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сентябрь ойидаги йиғинида иштирок этадиган футболчилар рўйхати эълон қилинди.

Навбатдаги ўқув-йиғин машғулотлари 19 сентябрь куни бошланади. Йиғиннинг дастлабки куни Тошкентда ўтади, кейин эса терма жамоаси Камерун ва Коста-Рика терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга йўл олади.

Сречко Катанец мазкур йиғинга 23 нафар футболчини жалб қилди.

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Ботирали Эргашев («ОКМК»), Ўткир Юсупов («Навбаҳор»);

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов («Навбаҳор»), Фаррух Сайфиев («Пахтакор»), Ҳусниддин Алиқулов («Насаф»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтаркор»), Иброҳимҳалил Йўлдошев («Нижний Новгород»), Умарбек Эшмуродов («Насаф»), Абдулла Абдуллаев («ОКМК»), Шерзод Насруллаев («Насаф»), Исломжон Қобилов («Локомотив»);

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков («Пахтакор»), Акмал Мозговой («Насаф»), Отабек Шукуров («Ф.Карагумрук»), Азиз Турғунбоев («Пахтакор»), Остон Ўрунов («Ўрал»), Ойбек Бозоров («Насаф»), Шахбоз Умаров («Ордабаси»), Сардор Собирхўжаев («Пахтакор»), Ҳожимат Эркинов («Торпедо»);

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Рома»), Игорь Сергеев («Тобол»).