Гарет Бэйл футболчилик фаолиятини якунлади

Гарет Бэйл футболчилик фаолиятини якунлади

Уэлслик Гарет Бэйл 33 ёшида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёзди.

«Узоқ ўйлаб, клублардаги ва халқаро фаолиятимни якунлаш қарорига келдим. Ўз орзуимни амалга ошириш, севимли спортим билан шуғулланиш бахтига муяссар бўлдим. Энди ҳаётимда янги саҳифа очмоқчиман. Ўзгаришлар ва янги саргузаштлар фурсати келди», — деб ёзди Бэйл.

Гарет Бэйлнинг фаолиятидаги сўнгги клуб «Лос-Анжелес» бўлди. Бунгача «Саутгемптон», «Тоттенҳэм» ва «Реал Мадрид»да тўп сурган. Мадрид клуби билан беш марта УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Уэлс терма жамоаси сафида Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этди, бироқ жамоа гуруҳдан чиқолмади.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив