«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Спорт » Шомуродов энди фақат бошланғич таркибда ўйнайди!

Шомуродов энди фақат бошланғич таркибда ўйнайди!

Элдор Шомуродов жорий мавсумни “Специя”да якунлайдиган бўлди. Аслида ёзги ва қишки трансферлар вақтида ўзбек ҳужумчиси умуман бошқа жамоаларга ўтиши кутилган бўлса-да, охир оқибат, 27 ёшли форвард специяликларга насиб қилди.

Ёзда “Болонья” легионеримиз учун 10 миллион евро таклиф қилиб, охир-оқибат ўз мақсадига етиша олмаган эди. Қишки трансферлар вақтида савдо янада қизғин бўлди. Ҳужумчи учун амалдаги таклифлар 13-14 миллион еврогача кўтарилди. Даъвогарлар сафи ҳам кенгайди. “Торино” Шомуродовни олишга жуда яқин келганди. Ундан ташқари, “Монца”, “Сампдория”, Кремонезе”, “Фиорентина”, “Верона”, “Салернитана” ҳам курашиб кўрди.

Хориждан анча қудратли жамоалар – “Байер”, “Ренн”, “Лилль” ҳамда “Вальядолид” таклиф билан чиқди. Шомуродов фақат Италияда қолиш истагини билдиргани оқибатида “Специя” ўз мақсадига етди.

Италия футболи мутахассислари Шомуродов келганидан кейин “Специя”да қандай ўзгаришлар бўлишини таҳлил қила бошлади.

“Специя” бош мураббийи Лука Готти Элдор Шомуродов тимсолида ўзи узоқ кутган кучли ҳужумчига эга бўлди. Чунки жамоада жароҳатлар кўпайиб кетганди. Айниқса, асосий тўпурар – тўққизта гол урган Мбала Нзоланинг сафдан чиққани жамоа учун жуда оғир бўлганди. Энди ўзбек футболчиси келиши билан “Специя” қандай ўзгаришини кузатамиз, деб ёзмоқда https://www.fantacalcio.it сайти.

Ўз навбатида, https://www.corrieredellosport.it нашри Элдор Шомуродовнинг келиши “Специя”нинг ўйин схемасига таъсир қилишига изоғ берди.

Шомуродовнинг трансферида бош мураббий Лука Готтининг аралашуви ҳал қилувчи аҳамият касб этди. У Жозе Моуриньо фойдаланмаётган форвардни ўз жамоасида кўришни қаттиқ истаётган эди. Энди жамоанинг асосий тўпурари Мбала Нзола сафга қайтгунга қадар Шомуродов марказий ҳужумчи вазифасини бажаради. Анголалинг ҳужумчи қайтганидан кейин ҳам Элдор бошланғич таркибдаги жойини сақлаб қолади. Чунки Лука Готти 3-5-2 тактик схемасига таяниб, олдинда икки ҳужумчи билан ўйнайди. Шомуродов ва Нзола ўз характеристикаси бўйича бир бирини тўлдириб ўйнайдиган ўйинчилар ҳисобланади.

Ҳозирги таркибдаги ҳужумчилардан ганалик Эммануэль Гьяси ўнг қанот ёки ҳужумчи ортидаги позициясига ўтказилади, италиялик ҳужумчилар – Даниэль Мальдини ва Даниэле Верде захирага олинади, деб ёзди газета.

Бўйи 190 сантиметр бўлган Шомуродов ҳужум марказида ва икки қанотда ўйнай олиш маҳорати билан Мбала Нзолага ажойиб шерик бўлади. Элдорнинг техникаси ҳам кучли. Нзола бўлмаган пайтда марказий ҳужумчи вазифасини уддалай олади.

Ўзбек ҳужумчиси “Женоа”да жами 32 та учрашувда саккизта гол ва иккита ассист муаллифи бўлган. “Рома”да асосан сўнгги дақиқаларда ўйнаб, олтитадан гол ва голли пас қайд этди. А Серия, Италия кубоги, Конференциялар лигаси ва Европа лигасида тўп киритди.

Фаолияти давомида ўз юртида “Бунёдкор” (14 та гол ва 3 та ассист) ҳамда Россия Премьер-лигасида “Ростов” (18 та гол ва 12 та ассист) жамоаси учун голлар урган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг афсонаси ва ҳозирги пайтдаги сардори ҳисобланади. Унинг ҳисобида 59 та ўйин ва 32 та гол бор, деб ёзмоқда https://www.calciospezia.it сайти эксперти Гвидо Лоренцелли.

Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродов янги жамоасида мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлиши кутилмоқда. Бу ҳам легионеримиз учун А Серияда ўйнашга қодирлигини яна бир карра исботлаб қўйиши учун бир имконият. Зеро, Жозе Моуриньо ҳам Шомуродовга юқори баҳо бериб, ярим йилдан кейин “Рома”дан жой бериши мумкинлигини таъкидлади.


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:09
Фермер хўжалигидан электрдан қарз суммаси ундириб берилди
15:54
News time: Malibu'даги президент, Осиё чемпионлари ва вайн учун қамоқ
21:18
Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди
17:19
2 нафар фарзандларининг таъминоти учун алимент тўлашдан қочган отага жиноят иши очилди
16:50
Қарз тўланмагунча Нексия жарима майдончасида қолади
16:38
Алиментдан қарзи сабаб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди
16:27
Аукционда сотилган транспорт эвазига банк кредитидан қарздорлик қопланди
16:01
"Томорқа Сервис" МЧЖга тегишли автомашина кредит қарзини қайтара олмагани эвазига жарима майдончасига қўйилди
15:52
Жиззахда мусодара қилинган мол-мулклар ярмаркаси ташкил этилди
12:11
Ўзбекистонда энергия ресурслари ўғриликлари ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди
12:09
Наврўз байрами куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади
12:05
Жиззахнинг 6 та ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
21:48
Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрелда бўлиб ўтади
16:45
Фермер хўжалигининг 72 млн. сўмдан ортиқ қарздорлиги ундирилди
21:58
МИБ раҳбари 2 ойлик фаолияти юзасидан жамоатчиликка ахборот берди
15:39
Солиқ қўмитаси коррупцияга қарши курашиш рейтингида 1-ўринда
12:01
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кунига 15 дақиқага камайтириш иммунитетни яхшилайди
11:59
U-20 Жаҳон чемпионати—2023 нинг барча иштирокчилари маълум бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР