"Осиё кубоги-2023". Ўзбекистон 2-саватдан жой олади

"Осиё кубоги-2023". Ўзбекистон 2-саватдан жой олади

Шу йилнинг 11 май куни миллий терма жамоалар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг 10-жамоаси сифатида 2-саватчадан ўрин олди (бир саватчадан 6 тадан жамоа бўлади). Бу саватда Ироқ, БАА, Уммон, Хитой ва Иордания ҳам ўрин олган. Биз бу жамоалар билан бир гуруҳдан ўрин олмаймиз.

1-саватдан эса "ЖЧ-2022"да иштирок этган 5 та терма жамоа ва мезбон Қатар жой олган.

1-сават: Қатар (мезбон) - 1389 , Япония- 1588, Эрон - 1553, Жанубий Корея - 1535, Австралия - 1528, Саудия Арабистони - 1427.

2-сават: Ироқ - 1353, БАА - 1338, Уммон - 1334, ЎЗБЕКИСТОН - 1314, Хитой - 1304, Иордания - 1293.

3-сават: Баҳрайн - 1287, Сурия - 1243, Фаластин - 1234, Вьетнам - 1230, Қирғиз Республикаси - 1228, Ливан - 1203.

4-сават: Ҳиндистон - 1201, Тожикистон - 1181, Таиланд - 1175, Малайзия - 1082, Гонгконг - 1057, Индонезия - 1041.