Шота Арвеладзе: "Пахтакор" сув полосини яхши ўйнашини билмас эканман”

Шота Арвеладзе: "Пахтакор" сув полосини яхши ўйнашини билмас эканман”

ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Шабаб Ал Аҳли” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Шота Арвеладзе иштирок этди.
Биринчи навбатда барчани табриклайман. ОЧЛнинг илк ўйинида жамоа яхши ўйнаб ғалаба қозонса бу барчани қувонтиради. Айниқса мухлисларга раҳмат айтаман. Бундай ҳавода охиригача стадионда туриб бизни қўллаб қувватлашганига раҳмат. Ёмғир учрашув бошидан охиригача тинмади. Йигитларга ҳам раҳмат дейман, сабаби ёмғирда ўйнаш жуда оғир. “Пахтакор” сув полосини яхши ўйнашини билмас эканман (кулади), - дейди Шота Арвеладзе.

Билгандик қийин ўйин бўлишини. Ёмғир бироз халал берди. Шунча мухлислар ҳурмати ғалаба қозонишимиз шарт эди. Ўтган мавсум ОЧЛда ўз майдонимиздаги йўқотилган очколар етмай қолганди, шу боис бу йил гуруҳдаги барча уй ўйинларида ғалаба қозонишимиз керак. ОЧЛда раҳбарият олдимизга катта вазифа қўйган”, - деди Машарипов.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив