Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

 Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Эрон билан ўртоқлик учрашуви ўтказишидан хабарингиз бор.

Эрондан ташқари терма жамоамиз БАА терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришган. Бу ҳақда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Тожикистонга қарши кечган баҳсдан кейинги матбуот анжуманида маълум қилди: 

Октябрь ойида йиғин ўтказамиз. Эрон билан ўртоқлик учрашувини уларнинг илтимосига кўра октябрь ойига кўчирдик. Бундан ташқари БАА билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришдик. Аммо барчаси ўша пайтда авиақатновларга боғлиқ бўлади. Адашмасам БААга қатновлар йўлга қўйилди, - деди Абрамов. 

Маълумот учун, Ўзбекистон БАА билан 16та ўйин ўтказган. 9та учрашувда араблар ғолиб бўлишган, 3 бор Ўзбекистон ғалаба қозонган. Қолган 4та баҳсда дуранг қайд этилган.
Сўнгги бор бу жамоалар 2017 йил ноябрь ойида Ал-Айнда ўртоқлик учрашуви ўтказишганди. Ўшанда мезбонлар Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги терма жамоамизни 1:0 ҳисобида ғалаба мағлуб этишганди.