U-20 Жаҳон чемпионати—2023 нинг барча иштирокчилари маълум бўлди

U-20 Жаҳон чемпионати—2023 нинг барча иштирокчилари маълум бўлди

U-20 Жаҳон чемпионати—2023 нинг барча иштирокчилари маълум бўлди

Ўзбекистон мезбонлигида ўтаётган U-20 Осиё Кубоги—2023 чорак финал ўйинлари якунланди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритган жамоа маълум бўлди. Мазкур жамоалар ўз навбатида U-20 Жаҳон чемпионати йўлланмасига ҳам эга чиқди. Шу тариқа Индонезияда бўлиб ўтадиган кичик мундиалнинг барча иштирокчилари номи маълум бўлди.


Фото: Twitter

Жорий йилнинг 20 майида 11 июнига қадар давом этадиган мусобақада 24 та терма жамоа иштирок этади. Улар билан танишинг:

Осиё: Индонезия (мезбон), Ироқ, Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистон;

Африка: Гамбия, Нигерия, Сенегал, Тунис;

Шимолий Америка: Доминикан, Гватемала, Гондурас, АҚШ;

Жанубий Америка: Бразилия, Колумбия, Эквадор, Уругвай;

Океания: Фижи, Янги Зеландия;

Европа: Англия, Франция, Исроил, Италия, Словакия.

Мусобақага 31 март куни қуръа ташланади. Қуръа олдидан саватчалар қуйидаги кўринишни олган:

  • Биринчи саватча: Индонезия (мезбон), Уругвай, АҚШ, Франция, Сенегал, Италия;
  • Иккинчи саватча: Англия, Жанубий Корея, Янги Зеландия, Бразилия, Колумбия, Эквадор;
  • Учинчи саватча: Нигерия, Япония, Ўзбекистон, Ироқ, Гондурас, Фижи;
  • Тўртинчи саватча: Гватемала, Доминикан, Гамбия, Исроил, Словакия, Тунис.

Бу Жаҳон чемпионати Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тарихидаги 5-мусобақа бўлади. Сўнгги бор жамоа 2018 йилги турнирда иштирок этганди.