» » 14 ёшли қизнинг номусига тегишда гумонланган шахс қамоққа олинган

14 ёшли қизнинг номусига тегишда гумонланган шахс қамоққа олинган

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 2020 йилнинг сентябрь ойида 14 ёшли қизалоқни ўғирлаш, номусига тегиш каби мудҳиш жиноят содир этилган шахслар ҳамон жазосиз қолаётгани ҳақида маълумот берилганди. Сўнг Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурханов ушбу ҳолат ўрганилганини билдирганди.

Маълум бўлишича, 17 март куни 14 ёшли қизни ўғирлаш, номусига тегиш каби жиноят содир этилган шахслар жазосиз қолаётгани тўғрисида хабар эълон қилинганидан бир кун ўтиб, гумонланувчи А.Х. Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

18 март куни А.Х. Жиноят кодексининг 118-модаси 3-қисми (шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда номусга тегиш) билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.

Гумонланувчини қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида судга киритилган илтимоснома қаноатлантирилиб, жиноят ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ тумани судининг 19 мартдаги ажрими билан А.Х.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, бу иш бўйича Ўрта Чирчиқ тумани прокуратураси томонидан 2020 йил 30 сентябрда Жиноят кодексининг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман ички ишлар бўлими тергов бўлимига юборилган.

Суриштирув натижасига кўра, айбланувчи шахслар аниқланмаганлиги асоси билан жиноят иши 2020 йил 30 октябрда Жиноят процессуал кодексининг 1-қисми 1-бандига асосан тўхтатилган. Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари жабрланувчи томоннинг саъй-ҳаракати билан 2021 йил 13 февралда тикланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Тошкент вилояти прокуратураси назорат қилиб бораётган тергов жараёнида вояга етмаган қизнинг номусига тегган шахсга қўйилган айблов Жиноят кодексининг 128-моддасидан (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 118-моддаси 3-қисмига (шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда номусга тегиш) ўзгартирилган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:47
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР