Сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан судга шикоят қилиниши мумкин

Сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан судга шикоят қилиниши мумкин

 Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддаси)

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари умумийдир. Сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир. Фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.

Сайловчи ёки манфаатдор шахс сайлов бўйича ўзининг ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузилган деб ҳисобласа, маъмурий судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли.

Номзод кўрсатган сиёсий партиялар органлари, номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин беш кун ичида судга шикоят қилиши мумкин. Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан қарор қабул қилинганидан кейин беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин. Шикоят келиб тушганидан кейин уч кун ичида, сайловга камида олти кун қолганида эса дарҳол кўриб чиқилиши керак. Шикоят берган шахслар шикоятни кўриб чиқишда бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга. (Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 102-моддаси).

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 142-моддасида Сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш муддати ва тартиби кўрсатиб ўтилган. Жумладан, Сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят суд томонидан шикоят берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши, агар сайловга олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши лозим. Шикоят суд томонидан аризачини ва тегишли сайлов комиссиясининг вакилини, шунингдек, прокурорни, агар шикоят аризачига эмас, балки бошқа фуқарога дахлдор бўлса, ўша шахсни ҳам чақирган ҳолда кўриб чиқилади. Бу шахсларнинг келмаслиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суднинг ҳал қилув қарори чиқарилиши биланоқ дарҳол тегишли сайлов комиссиясига ва аризачига топширилади.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда демократик, ташқи дунё учун очиқ ва рақобатбардош янги ўзбекистонни қуриш доирасида фуқароларнинг вакиллик органларига сайлаш ҳамда сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

  

                                                                              Миролим Юлдашев - Жиззах туманлараро                       маъмурий судининг судьяси           

                                                                                            Хамидулла Абдукаримов  

                                                                               Жиззах туманлараро маъмурий

                                                                               судининг девонхона мудири

скачать dle 12.0


Flag Counter