Ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларнинг мурожаатлари ҳал этилди

Ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларнинг мурожаатлари ҳал этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ишларини янада жадаллаштириш ва аёллар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича берган топшириғи ижроси юзасидан Ғаллаорол туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази биносида фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суди раиси Ш.Омонов, Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди раиси А.Норқўзиев ҳамда Ғаллаорол туман Адлия бўлими бошлиғи Ш.Ғозиев, Ғаллаорол давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи С.Эгамқуловлар иштирокида тумандаги ҳуқуқий ёрдамга муҳтож 29 нафар аёллар билан уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларнинг мурожаатари тингланиб, О.Шодмонқулова ва бир нечта фуқароларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди.

Бундан ташқари, ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

  

Ш.Наркузиев - Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол

туманлараро суди девонхона мудири  

Э.Тиркашев - Ғаллаорол туманлараро

иқтисодий судининг судъя ёрдамчиси