Тадбиркордан 2 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган халқ таълими бўлими мутахассиси ушланди

Тадбиркордан 2 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган халқ таълими бўлими мутахассиси ушланди

 ДХХнинг Каттақўрғон шаҳар ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассиси А.Ш. “L.S.” МЧЖ томонидан тумандаги умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган 300 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишларини бажарилганлиги ҳақидаги далолатномани ХТБ мудирига тасдиқлатиб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.