Бухорода маст ота ўзининг 17 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирди

Бухорода маст ота ўзининг 17 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирди

2021 йилнинг 30 декабрь куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида маст ҳолатда уйига келган ота ўзининг 17 ёшли ўғлини пичоқлаб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, воқеа 30 декабрь куни соат 18:30 ларда Ғиждувон тумани “Денов” маҳалласида содир бўлган. Ўша куни мазкур маҳаллада яшовчи, 1980 йилда туғилган С.З. маст ҳолатда уйига келган. Уйида 2004 йилда туғилган ўғли У.Н. билан жанжаллашиб қолган ва унинг қорин соҳасига ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳати етказган.

Оқибатда 17 ёшли У.Н. кўрсатилган муолажаларга қарамай, олган оғир тан жароҳати туфайли туман шифохонасида вафот этган.

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Ғиждувон туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қамоққа олинган.