Миллий университетда 56 та нодир қўлёзма ўғирланган. Бир қатор раҳбар ходимларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган

Миллий университетда 56 та нодир қўлёзма ўғирланган. Бир қатор раҳбар ходимларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган

Миллий университетда 56 та нодир қўлёзма ўғирланган. Бир қатор раҳбар ходимларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, илк бор бу ҳолат ҳақида ўтган йилнинг декабрь ойида маълум бўлган. Kun.uz нашрининг билдиришича, XIII асрга оид Абу Бакр Собунийнинг қўлёзма асари, Шарафиддин Али Яздийнинг XV асрда ёзилган «Муқаддимаи Зафарнома» қўлёзма китоби, Алишер Навоийнинг тилла суви юритилган «Хамса» достони ва бошқа ўнлаб нодир қўлёзмалар қаердалиги номаълумлигича қолмоқда.

Кейинчалик маълум бўлишича, қўлёзмалар 2018 йилда таъмирлаш пайтида ғойиб бўлган. Бу даврда китоблар университетдан олиб чиқилган.

Бош прокуратуранинг қайд этишича, XIII-XIX асрларга оид 56та қўлёзма ва 6 та литография Миллий университет Ахборот-ресурс маркази заҳираларидан ўғирланган. Уларнинг тахминий қиймати 2,6 млрд. сўмни ташкил этади.

19 февраль куни Бош прокуратура томонидан университетнинг мансабдор шахслари ва молия ходимлари, шунингдек Ахборот-ресурс маркази директорига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан ўзлаштириш) ҳамда бошқа бир қатор моддалари бўйича жиноий иш очилган.