МИБ томонидан 4,2 млрд. сўм компенсация пуллари ҳокимликлардан тўлиқ ундирилди

МИБ томонидан 4,2 млрд. сўм компенсация пуллари ҳокимликлардан тўлиқ ундирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича республика ҳудудий кенгашлар ташкил этилди.
Унга кўра, Кенгашга ижро ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлаш жараёнида юзага келаётган муаммоларнинг сабаб ва шарт-шароитларини муҳокама қилиш ҳамда уларни бартараф этиш ва келгусида олдини олишни таъминлаш, Бюро органлари, шунингдек, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш каби қатор вазифалар белгиланди.
Шунингдек, жорий йилнинг 30-март куни Жиззах вилоят прокурори раҳбарлигида ўтказилган Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида Бюронинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ҳамда бошқа ҳудудий идора ва ташкилотлар раҳбарларининг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш ҳолати бўйича ахбороти тингланди.
Йиғилишда ҳокимликлардан компенсация тўловларини ундириш масаласига жиддий эътибор қаратилиб, Мажбурий ижро бюроси органлари олдига бир нечта вазифалар қўйилди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу йиғилишдан кейин амалга оширилган ишлар натижасида Жиззах вилоятида жисмоний ва юридик шахслар фойдасига жами 4,2 млрд. сўм компенсация пуллари ҳокимликлардан тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Мисол учун, бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор Жиззах шаҳар ҳокимлигидан ундирувчи "Хўжалик хусусий участка" МЧЖ фойдасига 998 млн. сўмдан ортиқ савдо кўнони учун компенсация ундириб берилди.
Бу борадаги ишлар жадал давом эттирилмоқда.