Нукусда тирик чақалоқни ёриб кўрган шифокорларга ҳукм ўқилди

Нукусда тирик чақалоқни ёриб кўрган шифокорларга ҳукм ўқилди

Аввалроқ, Нукусда шифокорлар янги туғилган тирик чақалоқни ўликхонага бериб юборишгани ҳақида хабар бергандик.

Унда, патология бюроси ходимлари томонидан чақалоқнинг кўкрак қафасида анaтомик кесма кесган вақтида чақалоқда ҳаётий белгилар аниқланган бўлсада, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмаган ва перинатал маркази шифокорлари чақирилиб, чақалоқ қайтариб бериб юборилгани аниқланганди.
Ҳолат юзасидан 3 нафар шифокорга жиноят иши қўзғатилганди. Маълум қилинишича, айбланувчиларга суд ҳукми ўқилди.

Унга кўра, чақалоқларнинг реанимация бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган А.Д. ва перинатал маркази неонатолог шифокори бўлиб ишлаган С.Р.га узил-кесил ўташ учун 2 йил муддатга чақалоқларга реанимацион ёрдам бериш фаолияти билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда, А.Д.га 4 йил муддатга, С.Р.га 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, патология-анатомия бюроси патология-анатом шифокори К.Г.нинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд бўлмаганлиги боис айбсиз, деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан оқланди.