Қўқонда сохта адвокат пайдо бўлди

Қўқонда сохта адвокат пайдо бўлди

 Қўқон шаҳрида 2021 йилнинг ноябрь ойида номаълум шахс Туркистон кўчасида жойлашган шаҳар ИИБ биноси олдида бир аёлнинг ишончига кириб, ўзини адвокат деб таништирган. У қайнисинглиси қамалиб қолмаслигини айтиб, 8000 доллар пул олган.

Бу ҳақда жабрланувчи Э.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, чора кўришни сўраган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми а банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Қ. содир этгани аниқланган.

Ҳозирда унга нисбатан суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.