Жиноий жарима 1 ой ичида тўлиқ ундирилди

Жиноий жарима 1 ой ичида тўлиқ ундирилди

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 14.05.2022 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор Б.А. ҳисобидан ундирувчи давлат фойдасига 40.500.000 сўм жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан қарздорга бир неча бор огоҳлантиришлар берилиб қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинчалик чекланган.

Давлат ижрочилари томониган қарздорнинг яшаш манзилига 13.06.2022 йил куни ижро тайинланиб борилган ва олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу 40.500.000 сўм жиноий жарима тўлиқ ундирилиб ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.

Б.Каримов – Давлат ижрочиси