Самарқандда майнинг фермаси ташкил қилган шахс ушланди

Самарқандда майнинг фермаси ташкил қилган шахс ушланди

Ушбу шахс давлат ва жамият манфаатларига 1,1 млрд сўм зарар етказгани айтилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «M.I.» МЧЖ раҳбари Ш.Ҳ. ўзбошимчалик билан ўзи сотиб олган трансформаторни ўрнатиб, ноқонуний равишда 63 дона «Майнер» ускуналари ва икки дона сув насосларидан фойдаланиб келганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1,1 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.