Дори воситаларини ноқонуний тартибда сотмоқчи бўлган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Дори воситаларини ноқонуний тартибда сотмоқчи бўлган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

О.Асадов (исми шарифи ўзгартирилган) умумий нархи 19.800 АҚШ долларига тенг бўлган 215.607.942 сўмни ташкил этган жуда кўп миқдордаги “Enoxa-K40” номли дори воситаларини Н.Фаёзов бошқарувидаги “Damas LB2” русумли автомашинада Жиззах вилоятига олиб келиб, Жиззах шаҳар Заргарлик маҳалласи ҳудудида жойлашган “Байрам” номли умумий овқатланиш шахобчаси олдида тезкор тадбирга жалб қилинган шартли харидорга 290.000.000 сўмга сотаётган ҳамда келишилган пулдан 4000 АҚШ долларини олган вақти Жиззах вилояти божхона бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Суд мажлисида О.Асадов айбига қисман иқрорлик билдирган бўлсада, унинг айби, жиноят ишидаги пулларни кўздан кечириш ва тезкор тадбирда фойдаланиш учун шартли харидорга бериш тўғрисидаги баённома, назорат остига олиш, транспорт воситасини текшириш, тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома, ашёвий далилни вақтинча сақлаш учун қабул қилиш тошпшириш ва ашёвий далилдан намуналар олиш далолатномалари, О.Асадовдан ҳужжатлаштириб олинган ашёвий далилнинг яроқлилиги ҳақидаги мутахассис хулосаси, юзлаштириш баённомси, дастлабки тушунтириш хатлари, маълумотномалар, фотосуратлар, СМС хабарлари, юк хатлари, тезкор тадбир жараёни туширилган ДВД диск, О.Асадов ва шартли харидор ўртасида телеграмм ижтимоий тармоғидаги ёзишмалари ҳамда бошқа судда текширилган бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботланди.

 Жиззах вилоят суди апелляция инстанцияси томонидан жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг 2022 йил 10 августдаги О.Асадовга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилиб, О.Асадовга ЖКнинг 57,62-моддаларига тартибида 4 йил 10 ой 27 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, дарҳол қамоқдан озод қилинди.

 

Анвар Хомидов

Жиззах вилоят судининг судьяси