Ер майдонини расмийлаштийлаштириб беришни ваъда қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Ер майдонини расмийлаштийлаштириб беришни ваъда қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

О.Бахрамов (исми шарифи ўзгартирилган) ер майдонларини сотишга ваколати бўлмасада, С.Ваққосовнинг ишончига кириб, гўёки Зомин туманидан давлат рўйхатидан ўтган фермер ҳўжалигига узумчилик йўналишида ажратилган 50 гектар ер майдонини ўзига тегишли эканлигига ишонтириб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ушбу ер майдонини вилоят ҳокимлигидаги ва кадастр агентлигида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб беришини маълум қилиб, 2022 йил 17 январь куни ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ер майдони учун келишилган 250.000.000 сўм пулларни Жиззах шаҳрида жойлашган умумий овқатланиш шаҳобчасида фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Суд мажлисида О.Бахрамов айбига тўлиқ иқрорлик билдирди.

Суд томонидан О.Бахрамовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида яъни 108.000.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Мазкур жиноят иши Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилиб, О.Бахрамовга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.

 

Лутфулла Мамаражабов

Жиззах вилоят судининг судьяси