» » Жиззахлик маҳкумага тайинланган АТИ жазоси озодликдан маҳрум қилишга алмаштирилди

Жиззахлик маҳкумага тайинланган АТИ жазоси озодликдан маҳрум қилишга алмаштирилди

Комилова Камила (исми шарифи ўзгартирилган) муқаддам жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг 2018 йил 4 апрелдаги ҳукмига кўра, ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва бошқа моддалари билан ЖКнинг 57,59-моддалари қўлланиб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2018 йил 6 декабрдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддаси тартибида ўталмаган 1 йил 11 ой 29 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.

К.Комиловага нисбатан чиқарилган ажрим Шароф Рашидов туман ИИО пробация гуруҳи томонидан ижро учун қабул қилиниб, унга жазони ўташ тартиби тушунтирилиб, суҳбат ўтказилган, унга жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда келиб чиқадиган оқибатлар тушунтирилган. К.Расулова туман ободонлаштириш бошқармасига жамоат ишига ишчи сифатида ишга жойлаштирилган кейинчалик туман бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси асосида “Мулканлик” маҳалла фуқаролар йиғини қарорига асосан мавсумий ишчи сифатида ишга қабул қилиниб, мажбурий меҳнатга жалб қилинган.

Бироқ, К.Комилова ўзига берилган енгилликдан ижобий хулоса чиқармасдан, “Обод маҳалла” дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларида иштирок этишдан бош тортган.

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг 2019 йил 14 майдаги очиқ суд мажлисида, Шароф Рашидов туман ИИО пробация гуруҳининг К.Комиловага тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш тўғрисидаги тақдимномаси туман хотин-қизлар қўмитаси раиси иштирокида кўрилиб, К.Комилова билан профилактик суҳбатлар ўтказилишига қарамасдан жазони ўташдан қасддан бўйин товлаганлиги сабабли унинг ўталмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман суди

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
09:37
Тошкентда 20 ёшли товламачи қиз қўлга тушди
09:36
Довонда қор. ФВВ ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирди
09:35
Расман! Талабаларга тўлов-контракт пулини тўртга бўлиб тўлаш имкони берилди
17:49
«Ўзбекистон 24» телеканали мухбири жонли эфир пайтида гўшт нархидан шикоят қилган аёлдан ўзини олиб қочди (видео)
17:12
Солиқчилар рус тилида ўқитиладиган синфга ўзбек тилидаги бадиий китобларни совға қилишди
10:59
Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР