«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Суд-ҳуқуқ » Жиззахда фуқарони ҳақоратлаб, шикаст етказган аёл 10 млн 800 минг сўм жаримага тортилди

Жиззахда фуқарони ҳақоратлаб, шикаст етказган аёл 10 млн 800 минг сўм жаримага тортилди

Ш.Иминова (исми шарифи ўзгартирилган) муқаддам жиноят ишлари бўйича Ш.Рашидов туман судининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми ва 41-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, 2021 йил 6 декабрь куни Жиззах шаҳар ҳудудида жойлашган уй-жойнинг олди-сотдиси ва уйдан чиқариш масаласида келиб чиққан низо туфайли Комилова Ноила билан ўзаро жанжаллашиб қолади.  Жанжал пайтида Н.Комиловани ҳар-хил ёмон сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан тахқирлайди. Шунингдек, унинг танасини дуч келган жойига қўллари билан уриб, унга қасддан соғлиғини қисқа муддат бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳати етказган.

Судланувчи Ш.Иминова судда, айбига қисман иқрорлик билдириб кўрсатув берган бўлса-да, унинг айби жабрланувчи ва гувоҳлар кўрсатувлари, фуқаролик ишлари бўйича суд қарорлари, аризалар, дастлабки тушунтириш хатлари, фотосуратлар, билдиргилар, далолатномалар ҳамда бошқа далиллар билан исботланди.

Суд якуни бўйича Ш.Иминова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 1-қисми ва 140-моддаси    1-қисми билан айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 59-моддаси 2-қисмига асосан
 40 баравари миқдорида 10.800.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

 

Жиззах вилоят суди судьяси

Лутфулла Мамаражабов


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:54
Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди
09:44
Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади
09:42
Давлат харидларида февраль ойида 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди — Антикоррупция агентлиги
12:55
Зарбдорда фуқаролар 4-сектор сайёр қабулида 10 дан ортиқ муаммо билан мурожаат қилдилар
12:42
Газдан қарзи эвазига чорва моллари хатловга олинди
12:33
МИБ баъзида уйдан мажбурий чиқаришга оид суд қарорларини ҳам ижро қилади
10:13
Махбус аёл ҳасрати
14:02
News time: Чегирма берилган жарима, Жиззахнинг канализация лойиҳаси ва Толибон билан музокара
22:26
Ёш ҳуқуқшунослар билан учрашув
16:41
Жиззахда суд қарорига асосан фуқаро мажбурий тартибда уйдан чиқарилди
16:36
Алимент тўлашдан бош тортган 3 нафар ота 15 суткага қамаладиган бўлди
15:42
Жиззахда Россия билан ҳамкорликда қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда
15:04
Журналистлар “Жиззах шаҳри канализация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси билан танишдилар
11:47
Зилзила прогнози ҳақида билдиришнома хавфни қай даражада камайтира олади
10:38
Ходимлар қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан ўқув семинари ўтказилди
22:13
"Wednesday" барча қисмлар HD форматда
19:52
Фоторепортаж: Жиззахда "Маҳалла тизими ходимлари куни" нишонланди
16:28
"YOSH LIDERLAR" АУДИОПОДКАСТ 1-EPISODE (MADE IN SANGZOR.UZ)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР