«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Суд-ҳуқуқ » Жиззахда пул ва қимматбаҳо буюмларини қўлга киритган фирибгар аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Жиззахда пул ва қимматбаҳо буюмларини қўлга киритган фирибгар аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди

К.Одилова (исми шарифи ўзгартирилган) Набиева Умидага банкдан 2 млрд сўм миқдорида кредит чиқараётганлигини, кредит чиққанидан пулларни қайтариб беришини айтиб, ишончига киради. 2021 йил март ойида 38.550.000 сўмлик, орадан 2 кун ўтиб 63.150.000 сўмлик қимматбаҳо бриллиант ва тилла буюмларини, 2021 йил июнь ойида 5000 АҚШ доллари, 2021 йил ноябрь ойида 6000 АҚШ доллари, 2022 йил январь ойида 500 АҚШ доллари, 2022 йил январь ойида 700 АҚШ долларилик бриллиант кўзли тилла буюмини қўлга киритиб, жами 233.579.438 сўмлик жуда кўп миқдордаги пул ва қимматбаҳо буюмларини шу кунга қадар бермасдан ўзининг манфаатлари йўлида сарфлаб юборган.

К.Одилова такроран 2021 йилнинг ноябрь ойида Жиззах шаҳридаги “Марказий” деҳқон (Кўкбозор) бозори олдида тилла буюмлар савдоси билан шуғулланувчи фуқаро Санаева Юлдуздан бир ой муддатга 35,0 млн сўм пулларни қарзга олиб, эвазига тилла ва бриллиант тақинчоқларни гаровга қўйиб, кейинчалик 2021 йил ноябр ойидан 2022 йил   январ ойига қадар муқаддам олган 35,0 млн сўм қарзига қўшиб қайтариб беришни ваъда қилиб яна 84,5 млн сўм пулларни олиб, шу кунга қадар 119,5 млн сўм пулларни қайтариб бермасдан, ўзининг манфаатлари йўлида сарфлаб юборган. 

Бундан ташқари, К.Одилова 2022 йил январь ойида Жиззах шаҳридаги “Кўк бозор” деҳқон бозори олдида тилла буюмлар савдоси билан шуғулланувчи фуқаро Болиева Наргизадан бир ой муддатда қайтариб беришни ваъда қилиб, 11.890.714 сўмлик бир жуфт бриллиант кўзла тилла сирғани олиб, кейинчалик 2022 йил  апрель ойида 10 кун муддат ичида муқаддам олган 1100 АҚШ доллари миқдоридаги қарзига қўшиб қайтариб беришни ваъда қилиб яна 72.928.128 сўмлик 6 турдаги бриллиант кўзли тилла буюмларни олиб, шу кунга қадар 84.737.842 сўмга тенг 7500 АҚШ доллари пулларни қайтариб бермасдан, ўзининг манфаатлари йўлида сарфлаб юборган.

Суд мажлисида К.Одилова айбига иқрорлик билдирган бўлсада, унинг айби жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек, жиноят ишидаги жабрланувчиларнинг аризалари, тилхатлар, СМС ёзишмалари, дастлабки тушунтириш хатлари, сўроқ ва юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95-моддаси тартибида текширилган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топди.

Суд томонидан К.Одиловага Ўзбекистон Республикаси ЖК
 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57, 62-моддалари тартибида 5 йил 8 ой 11 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси ЖК 533-моддаси 1-қисмининг 3-банди талабига асосан судланувчига нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ижроси унинг фарзанди 3 ёшга тўлгунга қадар кечиктирилди.

Мазкур жиноят иши Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилиб, К.Одиловага нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.

 

Низомиддин Эрназаров

Жиззах вилоят судининг судьяси


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:54
Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди
09:44
Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади
09:42
Давлат харидларида февраль ойида 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди — Антикоррупция агентлиги
12:55
Зарбдорда фуқаролар 4-сектор сайёр қабулида 10 дан ортиқ муаммо билан мурожаат қилдилар
12:42
Газдан қарзи эвазига чорва моллари хатловга олинди
12:33
МИБ баъзида уйдан мажбурий чиқаришга оид суд қарорларини ҳам ижро қилади
10:13
Махбус аёл ҳасрати
14:02
News time: Чегирма берилган жарима, Жиззахнинг канализация лойиҳаси ва Толибон билан музокара
22:26
Ёш ҳуқуқшунослар билан учрашув
16:41
Жиззахда суд қарорига асосан фуқаро мажбурий тартибда уйдан чиқарилди
16:36
Алимент тўлашдан бош тортган 3 нафар ота 15 суткага қамаладиган бўлди
15:42
Жиззахда Россия билан ҳамкорликда қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда
15:04
Журналистлар “Жиззах шаҳри канализация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси билан танишдилар
11:47
Зилзила прогнози ҳақида билдиришнома хавфни қай даражада камайтира олади
10:38
Ходимлар қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан ўқув семинари ўтказилди
22:13
"Wednesday" барча қисмлар HD форматда
19:52
Фоторепортаж: Жиззахда "Маҳалла тизими ходимлари куни" нишонланди
16:28
"YOSH LIDERLAR" АУДИОПОДКАСТ 1-EPISODE (MADE IN SANGZOR.UZ)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР