» » Вазирликнинг «эрка» ходими 14 минг доллар пора олган?!

Вазирликнинг «эрка» ходими 14 минг доллар пора олган?!

Бугун Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида таълим соҳасида порахўрликка қарши курашиш аҳволи ва қонунийликни таъминлашга доир масалалар муҳокама этилар экан, талабалар ўқиш жойини кўчириш, ўқиш йўналишини ўзгартириш ҳамда ўқишга қайта тиклашда айни иллат авж олгани ҳам алоҳида қайд этиб ўтилди. Бунга олий ўқув юрти ва вазирлик айрим мутсасаддилари бош қўшганлиги эса кескин танқид остига олинди.

Масалан, муқаддам олий таълим соҳасида ишлаб, порахўрлик ва фирибгарлик жиноятлари учун 4 маротаба судланганига қарамай, фуқаро У. олий таълим вазирлигида масъул лавозимга тайинланган. Бундай «илтифот» эса У.нинг янаям кенг қулоч ёзиб, жиноят содир этишига имконият яратмай қўймайди.

Жумладан, у Россия ва Украина тиббиёт олийгоҳларида таълим олаётган икки нафар талабанинг ўқишини Тошкентдаги олийгоҳларга кўчириш учун 4 минг АҚШ доллари олганлиги фош этилади. Бундан ташқари, терговда у яна 6 та ҳолатда ўқишга киритиш, талабаларнинг ўқишини тиклаш ва кўчириш масаласини ҳал қилишга ваъда бериб, 14 минг АҚШ долларини пора тариқасида олганлиги аниқланган.

Тизимда коррупция ҳолатларига «доя» бўлаётган омилларга ҳақида тўхталиб, таълим жараёнларнинг очиқ ва шаффоф ташкил этилмагани энг катта сабаб сифатида кўрсатилди.

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:02
Алиментдан қочиш - фарзандлар ризқини қийиш эмасми?
19:57
Молия бошқармасидан етказилган маънавий зарар ундириб берилди
19:51
Алимент тўловларини ундириш чоралари кўрилмоқда
09:22
МИБ қарздорнинг мулкига банд солиб қарзни ундирди
09:18
МИБ қарздорликни тўлиқ ундирди
16:27
Жиззахда 4-сектор томонидан Андижон тажрибаси асосида узум етиштирилмоқда
14:42
Бахмалда 5 кун ичида кетма-кет содир этилган иккита қотиллик жинояти жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
12:14
Тошкентда синтетик наркотикларни тарқатиш учун яширин жойларнинг йирик тармоғини яратган ёш қиз ушланган
08:46
Авария ишораси қандай ҳолатларда ёқилади?
08:26
Кимнинг маоши кўпроқ?
08:24
Бразилияга қиш бир ой эрта келди
08:23
Агуэро реинкарнацияси: «Сити» ва «Ливерпул» ўртасидаги бир йиллик кураш тугади
08:21
Маймун чечагига чалинганлар карантинга олинади — Бельгия
08:19
Starlink тезлик бобида симли интернетдан ўзиб кетди
08:18
Билл Гейтснинг севимли смартфони
11:31
ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР