» » Жиззахда яхши кўрган қизини ўлдирган қотилга ҳукм ўқилди

Жиззахда яхши кўрган қизини ўлдирган қотилга ҳукм ўқилди

Шароф Рашидов туманида яшовчи У.Т 2015 йил 8 июнь куни 1998 йилда туғилган, Жиззах шаҳрида яшовчи У.М билан танишиб қолди. Уларнинг муносабати чуқурлашиб, севги изҳор қилди. Турмуш қуриш ниятида унга турли хилдаги совға-саломлар қилиб 2017 йил декабрь ойида У.Мнинг уйига онасини совчи сифатида юборди. У.Мнинг оила-аъзолари қизини унга турмушга беришни хоҳламасдан, рад жавобини берганларидан сўнг, унда У.М ва онаси Д.Бга нисбатан нафрат уйғониб, улардан ўч олишни мақсад қилади. Қўл телефонидан У.М ҳамда онаси Д.Бга ҳақоратомуз СМСлар юбориб, ўзаро тортишувлар келиб чиқишига сабаб бўлган.

Шундан сўнг, У.Т 2018 йил 12 декабрь куни У.М ва унинг онаси Д.Б билан телефонлашиб уларга совға қилган “Samsung Galaxy Duos J2” русумли уяли алоқа телефонини қайтариб беришни сўрайди. Қиз ва унинг онаси бундан жаҳли чиқиб бир-бирларини телефон орқали турли сўзлар билан ҳақорат қилишади. Қизнинг онасидан эшитган ҳақоратлари йигитга алам қилиб узил-кесил телефон аппаратини қайтариб ололмаслигидан жаҳли чиқиб, уларни қасддан ўлдириш режасини тузади.

Шу куни тахминан соат 1750 ларда Жиззах шаҳар, Улуғбек МФЙда жойлашган “Марказий” деҳқон бозори (собиқ Кўкбозор)даги хўжалик моллари дўконидан 9000 сўмга ошхона пичоғини сотиб олади. Пичоқни эгнидаги қора рангли курткасининг ўнг чўнтагига солган ҳолда, ўз жиноий ҳаракатларини амалга оширгунига қадар пичоқни уйида сақлаб келади. Уйга борган вақтида қўл телефонига қўнғироқ қилган У.М билан яна ўзаро жанжаллашиб уларни ўлдиришни шу кундан қолдирмасликка қарор қилади. Шундан сўнг ошхона пичоғи билан У.Мнинг Жиззах шаҳридаги яшаш уйига келган.

2018 йил 12 декабрь оқшомида тахминан соат 1912 ларда У.Мнинг телефон рақамига қўнғироқ қилиб, уйининг олдида турганини айтиб, ташқарига чиқишини сўрайди. Уйдан У.Мнинг онаси Д.Бнинг чиқиб келаётганлигини кўргач, дастлаб Д.Бни қасддан ўлдиришга қарор қилади. Унга яқинлашиб, қўлидаги пичоқ билан Д.Бни ортидан келаётган қизи У.Мнинг кўз ўнгида ўта шафқатсизлик билан чап кўкрак қафаси ва танасининг турли қисмларига уч маротаба уриб, уни жароҳатлайди. Пичоқ зарбларидан Д.Б ерга йиқилгач, уни вафот этган деб ўйлаб, энди У.Мни ортидан қувиб ушлаб олиб, кўкрак қафасининг олди юзаси чап ва ўнг тарафига, ўнг ва чап елка, чап билак ва ўнг қўл панжа устки соҳаларига саккиз маротаба уриб, уни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдиради. Шундан сўнг воқеа жойидан қочиб кетган.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг 2019 йил 15 май кунги ҳукмига кўра, судланувчи Т.У Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Э.Олмосов - Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг судьяси

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:13
АОКА ўрганиши натижасида «UzAuto Motors»нинг айблови ассосизлиги аниқланди
11:12
Жиззахда куёв ўз қайноғасини пичоқлади
11:08
Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди
11:06
Энг кўп аҳоли яшайдиган вилоят номи эълон қилинди
11:03
52 компания IT Парк резидентлигидан чиқарилди
09:59
Возвращения с войны
21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР