» » Самолётни тўхтатган ошиқ

Самолётни тўхтатган ошиқ

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Қуйидаги воқеа чет эл фильмларини эслатсада, лекин бу айнан Жиззахда рўй берган. Хайрулла Убайдуллаев 1990 йилда Жиззах вилояти Пахтакор туманида туғилган. Муқаддам унга нисбатан юритилган жиноят иши амнистия тўғрисидаги қарорга асосан тугатилган бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан яна жиноятга қўл урди.

Судланувчи Х.Убайдуллаев суд мажлисида ўзига нисбатан тергов органи томонидан қўйилган айбига иқрорлик билдириб, 2019 йил 29 октябрь куни соат эрталабки 7.00 да Дўстлик туманидаги чойхонага ўртоғи билан биргаликда овқатланиб, сўнг у билан хайрлашади. Дўстликдан Пахтакор туманига қайтишда Тошкент шаҳридаги Аэропортга қўнғироқ қилиш фикри пайдо бўлиб, дастлаб бир рақамга телефон қилганлигини, бироқ қайси номерлиги ёдида йўқлигини, телефонни бир рус миллатига мансуб йигит кўтарганида у унга аэропортга қўнғироқ қилаётганлигини айтади. Унга адашиб бошқа жойга тушиб қолганлигини айтилганида у аэропортни телефон рақами кераклигини, аэропортда катта портлаш бўлишини айтади. Нотаниш киши унга ҳазиллашмаслигини, уларнинг гаплари ёзиб олинаётганлигини айтганлигини, шунда у ҳазиллашмаётганлигини айтади. У киши унга 102 га қўнғироқ қилишини айтганида, ҳозирда Жиззах вилоятида эканлигини, 102 га қўнғироқ қилса Жиззах вилоят ИИБга тушишини маълум қилади. Шу сабабли унга телефон қилаётганлигини айтади.

Шундан сўнг воқеалар ривожи қуйидагича тус олади.  Суҳбатда бўлган масъул ходим унинг телефон рақамини ёзиб олади. Орадан кўп ўтмай унга Аэропорт хавфсизлик хизматида ишлайдиган масъул ходим қўнғироқ қилади. Унга аэропортда Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича кетадиган самолётда кўп миқдорда наркотик модда олиб кетилаётганлиги ҳақидаги чўпчакни тўқийди.  

Аслида у тўқиган чўпчак умуман ҳақиқатга тўғри келмас эди. Бундан олдин 2019 йил 23 октябрь куни қўл телефонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВга қўнғироқ қилиб, “2019 йил сентябрь ойидан буён турмуш ўртоғим Пардаева Ниҳол гиёҳванд моддани сотаётганлигини билиб қолдим. Турмуш ўртоғимни қариндошлари Эшбек ва Мақсудлар гиёҳванд модда билан таъминлаб туришади. Ҳозирда менда 3 кг 700 грамм гиёҳванд модда бор, бироқ нима қилишимни билмаяпман. Ушбу ҳолатда мен нима қилишим зарур? Сиздан, саволимга жавоб олишимда ёрдам беришингизни сўрайман. Маълумотларим сир сақланишини илтимос қиламан деб ёлғон маълумот ҳам берганлиги аниқланди.

Ушбу маълумотлари беришдан мақсад Туркияга кетмоқчи бўлган турмуш ўртоғини тўхтатиб қолиш бўлганлигини ўзи дастлабки тергов жараёнида берган кўрсатувларида ва ариза, тушунтириш хатида кўрсатиб ўтган. Фуқаролар Мақсуд, Эшбек ва Ниҳолларни гиёҳванд воситаларининг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланишлари ҳам нотўғри ва ёлғон маълумот бўлган.

Кейинчалик бундай кўрсатма беришдан мақсади турмуш ўртоғи Ниҳол ва фарзанди Парпини топиш ва уларни Туркияга уни ташлаб кетишини олдини олиш бўлганлиги маълум бўлди. Ваҳоланки турмуш ўртоғи ўғлини олиб
2019 йил октябрь ойининг бошларида Туркия давлатига онасининг олдига кетиб қолганлигини билганлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини баён қилиб, суддан муқаддам судланмаганлигини, бир нафар фарзанди борлигини инобатга олиб енгиллик беришни сўради.

Убайдуллаев Хайрулла Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “а” банди, 237-моддаси 2-қисми “г” банди, 238-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддасига асосан унга тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун
5 (беш) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

З.Худайбердиев - Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:54
МИБ: ижро ҳужжатларининг ҳар 5 тадан 1 таси алимент билан боғлиқ
18:38
Агентлик ходимлари ўзаро беллашдилар
17:14
Xiaomi камера, 4G ва кенг сиғимли аккумуляторга эга «ақлли» соатини 60 доллардан арзонроққа сотишни бошлади
17:12
«Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз». Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди
17:10
Билиб қўйган яхши: Иссиқда қайси маҳсулотлар тез айнийди?
10:40
Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди
10:38
Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди"
10:37
Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда
10:33
Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби
10:32
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди
10:31
Тошкентда жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди
10:30
Олимлар коронавирус учун қопқон ўйлаб топишди
10:29
Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди
10:28
У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан... (Видео)
18:30
ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда
09:37
Самарқандда бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР