» » Инвесторлар ҳуқуқларини иқтисодий судларда ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилди

Инвесторлар ҳуқуқларини иқтисодий судларда ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилди

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини янада юксалтириш инвестиция муҳитини янада яхшилаш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларига ва бошқа муҳим соҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш, илғор халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда сифатли инвестиция жараёнларини ташкил этиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бунинг учун республикада жозибадор инвестицион муҳитни яратиш ва иқтисодиётимизга кўплаб сармоя жалб қилиш, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция имижи ва инвестицион жозибадорлигини янада яхшилаш, мамлакатнинг инвестицион салоҳиятидан хабардорликни ошириш, шунингдек, хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини яратиш алоҳида аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, мазкур стратегик устувор йўналишларини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сон Фармони қабул қилиши мазкур вазифаларни амалга ошириш ҳамда суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқларга барҳам бериш, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичлари тугатиш, инвесторлар ҳуқуқларининг суд ҳимоясида бўлишини етарли даражада таъминлаш ва суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди.

Албатта, мамлакатимизга сармоя киритмоқчи бўлаётган хорижлик инвесторлар ҳам бу ерда қонун ижроси қандайлиги, иқтисодий низолар қандай ечилишига қизиқиб кўришлари табиий. Қолаверса, бундай низоларнинг миқдори кўп бўлгани боис, улар сифатли кўрилиши керак.

Амалдаги процессуал қонунчиликда белгиланган тартибга кўра, инвестицион низолар фуқаролик, ҳам маъмурий, ҳам иқтисодий судлар томонидан кўрилилаётганлиги инвестицион низоларни ҳал этишда ягона суд амалиётини шакллаштиришни қийинлаштираётганлиги, низоли ишларнинг судларга тааллуқлиги бўйича муайян даражада хорижий инвесторларнинг мулкий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлашга бўлган ишончининг таъминланилмаётганлиги ва ортиқча сансалорликларига сабаб бўлаётган эди.

Мазкур Фармоннинг эътиборли жиҳатларидан бири шундаки, республикада жозибадор инвестицион муҳитни яратиш ва иқтисодиётимизга кўплаб сармоя жалб қилиш, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини яратишга алоҳида аҳамият берилиб, инвесторлар ҳуқуқларининг суд ҳимоясида бўлишини етарли даражада таъминлаш мақсадида Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркибини тузиш белгиланди.

Мазкур алоҳида судлов таркиби ваколатига инвестиция киритилган санада 20 млн АҚШ долларига тенг миқдордан кам бўлмаган суммада инвестицияни амалга оширган жисмоний ёки юридик шахслар ва давлат идоралари ўртасида юзага келадиган инвестициявий низолар ҳамда рақобат бўйича келишмовчиликларни ҳал этиш берилмоқда.

Эндиликда, ушбу низолар бўйича инвестор ўз хоҳишига кўра, бевосита мақсадида Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркибига ёки вилоятлар иқтисодий судларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Эътиборлиси, Олий суд судлов таркиби ҳам ушбу низоли ишларни биринчи инстанция сифатида ишни кўриб чиқиш имконияти яратилади.

Бу эса, нафақат биринчи инстанция сифатида вилоят судлари ,шу билан бирга Олий суд судлов ҳайъати белгилангани ҳам инвесторларнинг манфаатлари қонун йўли билан ҳимоя қилинишини тўлиқроқ таъминланишини англатади.

Дарҳақиқат, ушбу фармонда белгиланаётган барча такомиллашувлар, ислоҳотлар туб мазмуни фуқаролар ва юридик шахсларга қулайлик яратиш ва улар оворагарчилигининг олдини олиш, мавжуд низони “бир суд – бир инстанция” тамойили асосида ҳал этилишини таъминлашга қаратилган суд тизимни яратиш белгиланиб, унга биноан, судларда ишни кўриб чиқиш босқичлари янада соддалаштириш назарда тутилди.

Хулоса ўрнида қайд этиш лозим, мазкур Фармон қабул қилиниши суд тизимидаги ислоҳотларни янги босқичини бошлаб бериш, одил судловни амалга ошириш ва қонунийликни янада мустаҳкамлаш, суд тизимига бўлган ишонч ва масъулиятни янада ошириш баробарида тадбиркорликни янада  ривожлантириш, мамлакатимизда жозибадор инвестицион муҳитни яратиш ва иқтисодиётимизга кўплаб сармоя жалб қилиш, ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш кафолатини яратади. 

 

Р.Бердияров, М.Фаязов

Вилоят иқтисодий суди судьялари

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:16
Tesla иккита янги бюджет автомобил моделини чиқаради
17:15
Олимлар коронавирусга қарши бурунга сепадиган спрей яратдилар
17:14
Тоғли Қорабоғ можаросида дунё давлатлари: ким қайси томонда
17:12
Sof.uz: Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолатларининг статистикаси қанчалик ишончли?
17:07
Академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлари раҳбарлари диққатига!
12:49
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганларга мукофотини топширди (фото)
12:42
ФҲДЁ органларида блокчейн тизимидан фойдаланилади
10:25
Бир гуруҳ Янгиободликлар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланди
10:24
Жиззахда 550 та умумтаълим мактаблари тўлиқ анъанавий шаклда дарс жараёнларини бошлади
08:30
Она тилимизни ривожлантириш ҳар биримизнинг енг муҳим фаолият йўналишларимиздан бирига айланиши лозим
17:38
Зоминда “Меҳр-саховат” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди
17:22
Саида Мирзиёева журналист ва блогерлар ҳақида: “Улар фуқаролик назоратининг пешқадамларига айланди”
16:53
Эркин Холматов янги таъсис этилган кўкрак нишонининг илк совриндори бўлди
14:26
Podcast: Радарда болалар футболи мавзуси (4 эпизод)
11:47
Қашқадарёда “ўз отаси томонидан зўрланган қиз” воқеаси ўрганилди
11:26
Озарбайжон Тоғли Қорабоғда 550 нафар арман аскари ҳалок бўлганини хабар берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР