» » Совуқ қурол олиб юрганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда

Совуқ қурол олиб юрганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда

Жиноят кодексига баданга қасддан қурол ва қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб, оғир ёки ўрта оғир даражада шикаст етказиш ҳам жавобгарликка асос бўлиши белгиланмоқда.


2020 йил 4 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг видеомулоқот шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Фракция аъзолари “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоралари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кенг муҳокама этишди.

Лойиҳага кўра, Жиноят кодексига баданга қасддан қурол ва қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб, оғир ёки ўрта оғир даражада шикаст етказиш ҳам жавобгарликка асос бўлиши белгиланмоқда. Мазкур кодекс совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш, улардан фойдаланишни тақиқловчи янги моддалар билан тўлдирилмоқда.

Фракция аъзолари жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда кейинги вақтларда бот-бот кузатилаётган танага турли даражада тан жароҳати етказиш билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишда, бу борада жавобгарликни белгилаш муҳим масала эканини таъкидлашди.

Шу билан бирга, депутатлар қонун лойиҳасининг айрим меъёрлари бўйича қатъий саволлар қўйишди. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни касбий фаолият, спорт фаолияти ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда жамоат жойларида, шу жумладан, барча турдаги жамоат транспортларида очиқ ҳолда (ғилофсиз) олиб юриш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида киритилаётган меъёр эътироз келтириб чиқарди.

Бу меъёр кодексга киритилиши кўнгилсизликларнинг олдини олиш билан бирга, турли англашилмовчиликларни келтириб чиқариши, ўринсиз жарималар белгиланишига олиб келиши мумкин. Масалан, ҳуқуқ-тартибот идораси ходими фуқарони қандай қилиб бўлса-да жавобгарликка, жаримага тортиш учунгина бу моддадан фойдаланиши ҳам мумкин.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:16
Tesla иккита янги бюджет автомобил моделини чиқаради
17:15
Олимлар коронавирусга қарши бурунга сепадиган спрей яратдилар
17:14
Тоғли Қорабоғ можаросида дунё давлатлари: ким қайси томонда
17:12
Sof.uz: Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолатларининг статистикаси қанчалик ишончли?
17:07
Академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлари раҳбарлари диққатига!
12:49
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганларга мукофотини топширди (фото)
12:42
ФҲДЁ органларида блокчейн тизимидан фойдаланилади
10:25
Бир гуруҳ Янгиободликлар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланди
10:24
Жиззахда 550 та умумтаълим мактаблари тўлиқ анъанавий шаклда дарс жараёнларини бошлади
08:30
Она тилимизни ривожлантириш ҳар биримизнинг енг муҳим фаолият йўналишларимиздан бирига айланиши лозим
17:38
Зоминда “Меҳр-саховат” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди
17:22
Саида Мирзиёева журналист ва блогерлар ҳақида: “Улар фуқаролик назоратининг пешқадамларига айланди”
16:53
Эркин Холматов янги таъсис этилган кўкрак нишонининг илк совриндори бўлди
14:26
Podcast: Радарда болалар футболи мавзуси (4 эпизод)
11:47
Қашқадарёда “ўз отаси томонидан зўрланган қиз” воқеаси ўрганилди
11:26
Озарбайжон Тоғли Қорабоғда 550 нафар арман аскари ҳалок бўлганини хабар берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР