» » Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди

Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди

Омонов Вали Омонович (Ф.И.Ш ўзгартирилган) 2020 йил 14 апрель куни Жиззах вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида тузилган «коронавирус» тезкор штабининг телефон рақамига қўнғироқ қилиб, мазкур штаб тезкор навбатчиси Н.Ниятовга Жиззах вилоятида прокурор ва унинг оила аъзолари инсон учун хавфли бўлган «коронавирус» инфекциясини юқтириб олганлигини айтиб шов-шув кўтарган воқеадан кўпчиликнинг хабари бор. Тезкор штаб ходимига ўша прокурор ўз ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда оила аъзоларини карантинли шифохонага ётқизмасдан РШТЁИМ Жиззах филиалига олиб борганлигини, у ерда уларни тиббий кўрикдан ўтказган «Соғлиқ» хусусий шифохонасининг шифокори Номозов Али Валиевич шифохонага бошқа касалликлар билан мурожаат қилган беморларни ҳам қабул қилиб келаётганлиги ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни маълум қилган эди. Навбатчи Н.Ниятовга унга нисбатан тегишли чора кўриш кераклигини, акс ҳолда тегишли идораларга ўзи мурожаат қилишини айтиб, ушбу суҳбат жараёнини ўзининг телефон аппаратига ёзиб олган.

В.Омонов ўша вақтнинг ўзида Жиззах вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг телефон рақамига ҳам қўнғироқ қилиб, марказнинг навбатчи шифокори У.Усаров ва навбатчи ҳамшираси С.Солиеваларга ҳам «Соғлиқ» хусусий шифохонасида ишловчи врач ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни айтиб, улар билан бўлиб ўтаётган суҳбат жараёни ёзиб олинган аудиоёзувни интернет тармоғи орқали тарқатиб юборишини маълум қилган.

Аслида «Соғлиқ» хусусий шифохонасини ва шу шифохонада ишловчи шифокор Номозов Али Валиевич инсон учун хавфли бўлган «коронавирус» инфекциясини юқтириб олган беморларни тиббий кўрикдан ўтказмаган бўлиб,  ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ёзилган иккита аудиоёзув шу куннинг ўзида «Telegram» ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юборилди.

Суд жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳамда судланувчи В.Омоновнинг яшаш жойи бўйича маҳалла фуқаролари йиғини томонидан унга ижобий тавсифнома, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш бўйича илтимоснома ва кафолат хати тақдим этилганлигини инобатга олиб, уни Ўзбекистон Республикаси ЖК 2445-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топиб ЖКнинг 62-моддасига асосан 1 йил 9 ой 21 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади. В.Омонов дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинди.

 

Ғиёсиддин Ялгашев - Жиноят ишлари бўйича

Шароф Рашидов туман суди раиси

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:41
Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди
14:16
«Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди
13:47
Андижонда «ақлли» газ ҳисоблагич ўрнатилганидан 2,5 соат ўтиб портлаб кетди
13:01
Президент янги «Таълим тўғрисида»ги қонунни имзолади
12:58
«Авифавир» препарати олиб келинди
12:57
Galaxy S20 FE смартфони намойиш қилинди: фото, нарх ва хусусиятлари
12:53
Навоийда вилоятга бўйсунувчи янги шаҳар ташкил этилди
12:51
Дроннинг ноқонуний “парвози”га чек қўйилди
12:49
Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади
12:45
Шуҳрат Ғаниев қайси ижобий ҳислатлари эвазига Бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди
12:40
Бугун тадбиркорга солиқ имтиёзи жуда ҳам зарур
11:48
Дўстлик туманидаги қўштирноқ ичидаги блогернинг иддаолари асоссиз бўлиб чиқди
11:26
Жиззахда қайнонасининг 267 минг долларга тенг пул ва тилла тақинчоқларини ўғирлаган собиқ куёв ва унинг шериклари ушланди
11:15
Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди
11:14
Коронавирус пандемиясининг яна бир ижобий томони очиқланди
11:10
Зафаробод туманидаги режалаштирилган ишлар охирига етказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР