» » Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди

Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди

Қибрай туманида саёҳат жомадонидан мурда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, шу йилнинг 8 август куни кечга яқин Қибрай тумани ИИБга «Қодирия ГЭСлар Каскади» унитар корхонаси 11-сонли ГЭСининг 2-аванкамерасида саёҳат чемоданига инсон жасади тиқиб қўйилгани ҳақида хабар келиб тушади.

Ҳодиса жойи кўздан кечирилганда, дарҳақиқат, ярим очиқ ҳолатдаги «BIAHao» саёҳат чемодани ичида сочларига оқ оралаган эркак кишининг жасади борлиги маълум бўлади.

Мурдани кўздан кечириш давомида унинг баданида тан жароҳати ва ундан қолган излар аниқланмаган. Шимининг чўнтагидан жами 410 000 сўм миқдорда нақд пул топилган.

Олиб борилган тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида мурданинг шахсига ойдинлик киритилган: у 1968 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, пойтахтнинг Яккасарой туманида истиқомат қилиб келган Ш.А. экани аниқланди. (Марҳум илгари Ўзбекистон Республикаси Олий судида таъминотчи вазифасида ишлагани айтилади).

Дастлабки маълумотларга кўра, Ш.А. шу йилнинг 7 август куни эрталаб уйидан «Gentra» русумли автомашинасида Тошкент шаҳридаги Республика Шошилинч тез тиббий клиник (собиқ 6-сонли) шифохонасига чиқиб кетган.

Мазкур транспорт воситасини аниқлаш бўйича «Тўсиб ушлаш» тадбири эълон қилиниб, транспорт воситаси қаерда эканлигини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Бўстонлиқ тумани суд тиббий экспертиза бўлинмасининг бирламчи маълумотномасида марҳум Ш.А. «бўйин аъзолари тўмтоқ жисм таъсирида сиқилиши оқибатида юзага келган механик асфиксия»дан вафот этгани қайд этилган.

Айни пайтда ҳолат бўйича Қибрай туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноятни фош этиш мақсадида Тошкент вилоят ИИББ, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда туман ИИБ ходимларидан иборат тезкор гуруҳлар ташкил этилиб, тергов ҳамда тезкор-қидирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда, дейилади Бош прокуратура маълумотида.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:41
Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди
14:16
«Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди
13:47
Андижонда «ақлли» газ ҳисоблагич ўрнатилганидан 2,5 соат ўтиб портлаб кетди
13:01
Президент янги «Таълим тўғрисида»ги қонунни имзолади
12:58
«Авифавир» препарати олиб келинди
12:57
Galaxy S20 FE смартфони намойиш қилинди: фото, нарх ва хусусиятлари
12:53
Навоийда вилоятга бўйсунувчи янги шаҳар ташкил этилди
12:51
Дроннинг ноқонуний “парвози”га чек қўйилди
12:49
Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади
12:45
Шуҳрат Ғаниев қайси ижобий ҳислатлари эвазига Бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди
12:40
Бугун тадбиркорга солиқ имтиёзи жуда ҳам зарур
11:48
Дўстлик туманидаги қўштирноқ ичидаги блогернинг иддаолари асоссиз бўлиб чиқди
11:26
Жиззахда қайнонасининг 267 минг долларга тенг пул ва тилла тақинчоқларини ўғирлаган собиқ куёв ва унинг шериклари ушланди
11:15
Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди
11:14
Коронавирус пандемиясининг яна бир ижобий томони очиқланди
11:10
Зафаробод туманидаги режалаштирилган ишлар охирига етказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР