Карантинда зиёфат қилган ИИБ ходимига ҳайфсан берилди. Наманган вилояти ИИБ ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди

Карантинда зиёфат қилган ИИБ ходимига ҳайфсан берилди. Наманган вилояти ИИБ ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Уйчи тумани мутасаддилари иштирокидаги зиёфат видеоси тарқалгани ва оқибатда туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Мухторжон Бобожоновга туман ҳокимининг фармойиши билан ҳайфсан интизомий жазо чораси кўрилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Зиёфатда қатнашган туман ИИБнинг ташкилий ишлар бўлими бошлиғи Ҳусанбой Тўхтабоев хатти-ҳаракатлари юзасидан эса туман ИИБ томонидан хизмат текшируви олиб борилаётгани таъкидланганди. Наманган вилояти ИИБ ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Вилоят ИИБ маълум қилинишича, 2020 йилнинг 12 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеороликда ИИО ходими ҳам тасвирда борлиги қайд этилган. Ушбу ҳолат бўйича Наманган вилоят ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, видеотасвирдаги ходим ҳақиқатдан ҳам Уйчи туман ИИБ ходими эканлиги тасдиқланган ва унга нисбатан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, қаттиқ ҳайфсан интизомий жазоси берилган.