Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судида маҳкумлар муддатидан илгари жазодан озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судида маҳкумлар муддатидан илгари жазодан озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди томонидан 3 нафар маҳкумлар муддатидан илгари шартли озод қилинди ва 7 нафар маҳкумларнинг ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.

Унга кўра, Зафаробод туман ИИО Пробация гуруҳи томонидан киритилган, суд ҳукми билан жазо ўтаётган 3 нафар маҳкумларнинг жазосини муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги тақдимномалари ҳамда 30-сон манзил колония томонидан киритилган 7 нафар маҳкумларнинг  ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазосини енгилроғи билан алмаштириш ҳақидаги тақдимномалар судда кўриб чиқилди.

Туман суди томонидан маҳкумларга нисбатан халқимизга хос инсонпарварлик тамойиллари амалда қўлланилиб, жазони ўташ тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 2 нафар ахлоқ тузатиш ишлари, 1 нафар озодликни чеклаш жазосини ўтаётган маҳкумлар ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинди ҳамда 7 нафар озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар ЖКнинг 74-моддасига асосан жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.

Кечиримлилик халқимизга хос фазилат. Давлатимиз томонидан йўлдан адашганларга имкон бериб, жиноят содир этган шахсларга содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилигини тушуниб етишига, тузалиш йўлига кириб, жамиятга нафи тегадиган инсон бўлиб қайтишига кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

 

С.Низомов Жиноят ишлари бўйича

Зафаробод туман суди раиси