» » Жиззахда фирибгарларнинг “синалган усули” иш бермади

Жиззахда фирибгарларнинг “синалган усули” иш бермади

Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқаро Арнасой тумани “Тинчлик” фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 6 кишидан насияга олган 68 бош майда шохли молларини ўзлаштириб юборган. Фирибгар синалган усулдан фойдаланди. У дастлаб, фуқароларнинг бир нечта чорва молларини яхшигина нархга олиб, пулларни келишилган вақтда етказиб беради.

Кейинги сафар у янада кўпроқ қўй олиб кетди ва қорасини кўрсатмади. Жабрланувчилар муттаҳамнинг инсофга келишини озроқ кутдилар, бу борадаги илинжлари йўққа чиққач, ички ишлар органларига мурожаат қилишди. “Тинчлик” аҳли ғавғони ўзлари сотиб олди, десак хато бўлмайди.

Ғаллаорол тумани Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1969 йилда туғилган Б.Ж. ҳам фирибгардан азият чекканлардан бири. У 2019 йилнинг декабрь ойида шу туманнинг Олимлар маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ф.М.дан “Nexia” русумли автоуловни 55 миллион сўмга савдолашиб олди. Аниқроғи, 25 миллион сўмни нақд бериб, қолганини бўлиб-бўлиб тўлашга келишдилар.

Аммо ушбу автоулов Тошкент шаҳрида яшовчи бошқа бир шахсга тегишли бўлиб чиқди. “Nexia”нинг ҳақиқий эгаси автоуловини шартнома асосида фирибгарга берганлиги маълум бўлди. Шу тариқа Б.Ж. энди етдим, деганида автомашинасидан ажраб қолди.

Табиийки, жабрланувчи ички ишлар органларига ариза ёзди. Тергов ва суриштирув жараёнида Ф.М. Ғаллаорол тумани Бахт маҳалласида яшовчи, 1955 йилда туғилган А.Ж.дан “Nexia” сотиб олиб, 28 миллион сўм пулини бермасдан келаётгани аниқланди. Шунингдек, у Шароф Рашидов тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Б.Э.дан ҳам “Nexia” олиб, 40 миллион 800 минг сўмини бермаган.

Айни вақтда ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, жабрланувчиларга етказилган зарарларни қоплаш ҳамда айбланувчига қонунда белгиланган жавобгарликни қўллаш чоралари кўрилаяпти.

Шуниси аниқки, молиявий муносабатлар қонуний йўллар билан амалга оширилганида бу ташвишлар йўқ эди ва ҳеч кимнинг юрагини “Ўша муттаҳам пулимни қайтариб берармикан”, деган ўй кемирмаётган бўларди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:34
Жиззах шаҳар 8-мактаб ўқувчилари шаҳар ДХМга саёҳат қилдилар
14:28
Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси куз-қиш мавсумига қандай тайёрланмоқда? (Видео)
14:21
2021 йилда республика бюджети ниманинг ҳисобига шакллантирилади?
14:20
Неймар тез орада майдонга қайтади, бироқ бош мураббий ундан хафа
14:19
Президентлик пойгаси: финиш чизиғига оз қолди, рақиблар бир-бирини аямаяпти
14:17
Аҳмедовлар оиласи оғир жудоликка учради
13:37
Замонавий ҳисоблагичларни қўллаш бўйича йўриқнома
20:38
Жиззах шаҳар "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқинди бартараф этилди
18:37
Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди
18:20
«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...
16:14
Халқаро пресс-клубнинг «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сони Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига бағишланди (видео)
12:44
Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди
10:37
Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин
09:59
Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади
09:46
Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди
09:29
Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР