Ҳокимни номини сотиб «соққа қилган» шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳокимни номини сотиб «соққа қилган» шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2019 йилнинг декабрь ойларида 48 ёшли А.Х. ва 23 ёшли Б.Б. лар олдиндан жиноий тил бириктириб, Наманган шаҳар, Ғалча МФЙда яшовчи С.А.нинг ишончига киришади.

Уни «Наманган туман ҳокими билан гаплашиб, тикувчилик цехи қуриш учун Наманган туманида жойлашган «IDEAL» тикувчилик корхонаси ёнидаги дала майдонидан ер майдони ажратиб берамиз, ҳар бир сотих ер учун 700 АҚШ долларидан берасиз» деб алдаб, жуда кўп миқдордаги, жами 34 минг АҚШ долларини қўлга киритиб, С.А.га ер майдони олиб бермай, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пул маблағларини шахсий манфаатлари учун сарфлаб юборишади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат бўйича 02.10.2020 йилда Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Х. ва Б.Б.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.