» » Пойтахт ҳокимлиги судда ютқазди

Пойтахт ҳокимлиги судда ютқазди

Тадбиркорнинг икки йилдан бери сарсон қилиб келган Тошкент шаҳар ҳокимлиги судда ютқазди. Зиммасига мажбурият олиб, уни чала бажаргач, ютқазади-да.

Бизнес-омбудсман матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Миробод туманида фаолият кўрсатаётган «NIYAT SERVIS» хусусий корхонасига тегишли бино-иншоотлар (мулклар 1 365 226 773 сўмга баҳоланган) шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилганди. Етказилган зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорлик субъектига пойтахтнинг иккита нуқтасидан бино берди. Бироқ берилган иншоотлар қиймати бузилган бино қийматидан 401 539 593 сўм кам эдики, икки ўртада келишув битими имзоланиб, пойтахт ҳокимлиги ўртадаги тафовут миқдорича қўшимча бино бериш мажбуриятини олади.

Орадан икки йил ўтади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги зиммасидаги мажбурият «туя гўштини еб» ётаверди. Эҳ-ҳэ, бу орада тадбиркор озмунча жойга мурожаат қилгани йўқ...

Ниҳоят, масалага Бизнес-омбудсман аралашиб, тадбиркор манфаатини кўзлаган ҳолда Тошкент туманлараро иқтисодий судига 401 539 593 сўм компенсация тўловларини ундириш юзасидан даъво ариза киритди. Ўз навбатида, суд даъвони муаммосиз қаноатлантирди.

...Бор гап шу. Шу ўринда савол туғилади: тадбиркор ютдими? Бир қарашда масалага нуқта қўйилгандай. Бироқ орада тадбиркорнинг икки йили шамолга учгани-чи? Ишбилармонлар «вақтим — нақдим» мақолини хуш кўради. Айни мақолга пойтахт ҳокимининг ҳам ҳурмати чексиздир ҳарқалай. Шундай экан, адолат қарор топди дейишга шошмаслик керак.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

12:06
Умра тадбирини ташкил этиш юзасидан хабарнома
10:42
Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи: Ҳатто айрим раҳбарлар газета ўқимаслиги билан мақтанадиган бўлдилар
10:39
Mobiuz ва Perfectum хусусийлаштирилади
18:28
Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар диққатига!
16:19
Жиззахда “Call-center” Халқ банкининг «ташриф қоғози»га айланади
12:11
"Креатив студия" кўрсатуви (4-сони)
11:52
Жиззах шаҳрида изоляцион кабел тортиш ишлари амалга оширилади
11:02
4-сектор ва туман ҳокимлиги кўмагида 46 нафар фуқаро расман уйли бўлди
10:57
“UzAutoMotors” машиналари ортилган автовознинг ЙТҲга учраши тафсилотлари очиқланди
10:45
“Charlie hebdo” энди Эрдўғаннинг карикатурасини чоп этди
10:41
Расмий муносабат
09:52
Шароф Рашидов тумани "KPI”ни жорий этишга тайёрланмоқда
09:35
Beeline Uzbekistan бош дирeктори муддатидан аввал ишдан олинди
17:21
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жамоатчилик кенгашлари фаолияти: миллий ва хорижий тажриба
16:54
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантириш бўйича фармон муҳокамасига қаратилди
15:38
Ўзбекистонда ички ишлар органлари карантин қоидаларини бузганларни жаримага тортиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР