Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида...
Бу ҳақида Zamon.uz’ Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизматига асосан хабар бермоқда....
«Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти тузилади. Бу ҳақида...
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021...
Ўзбекистонлик мухлисларни эса албатта юртдошимиз Маҳмуд Мурадов ҳаракат...
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти...
Ҳиндистон ҳукумати 59 та Хитой дастурини умрбодга блоклади, улар...
Хабарингиз бор, 2020 йилда Давлат солиқ қўмитаси томонидан оммабоп ижтимоий...
Шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди,...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
Фикрлар
Javohir
Tik tok ishlaydimi...
Вчера, 11:10
Admin
Ҳурматли Бунёд аввало бошлаган ишингизга омад тилайман яхши ният қилибсиз албатта ривожланади бизнесингиз. Сиз...
Вчера, 09:17
Bunyod
Men tadbirkorlik bilan shug'ulanib qurilish mollari ishlab chiqarmoqchiman gazablok,shlakablok,burchatka ishlab...
26 января 2021 18:01
RaleksaMot
www.brainhouse.com.ua/directions/maths/...
25 января 2021 23:06
» » Қўшиқчи Санжайнинг «иши» судга оширилди

Қўшиқчи Санжайнинг «иши» судга оширилди

28 ноя 2020, 09:54, Admin
0 комментариев    1 712 Кўрилган

Қўшиқчи Санжайга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди ва тегишлилиги бўйича судга юборилган. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.

Қайд этилишча, Санжай тахаллуси билан ижод қилувчи хонанда Джавбердиев Санжар «Гулбадан», «Атиргулим атрингни соч», «Карвон» номли қўшиқ ва шеърларни  муаллифларнинг розилигисиз, асар яхлитлигининг бузган ҳолда ижро этгани сабабли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ариза келиб тушган.

Маълум бўлишича, хонанда Джавбердиев Санжар қўшиқ муаллифи –Ўзбекистон ҳалқ артисти Шерали Жўраев ҳамда шеърлар муаллифи – Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимовдан ҳеч қандай розилик олмасдан ва улар билан шартнома тузмасдан қўшиқ аслини ўзгартирган ҳолда ижро этиб келган.

Бу эса Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг Ўзбекистон ҳалқ артисти Шерали Жўраев ва муаллиф Усмон Азимовнинг ишончли вакили сифатида хонанда Джавбердиев Санжарга «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунни бузганлиги учун чора кўриш юзасидан ариза билан мурожаат қилишига сабаб бўлган.

«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонун 18-моддасига кўра, асар (қўшиқ)ни омма олдида ижро этиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланишда асарнинг ўзига, номига ва муаллифнинг исми-шарифи кўрсатилишига бирон-бир ўзгартиш киритишга фақат муаллифнинг розилиги билан йўл қўйилади.

«Аммо бизнинг ҳолатимизда бунинг акси бўлгани туфайли қўшиқларга бўлган муаллифлик ҳуқуқи жиддий равишда бузилган. Натижада Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 177(1)-моддасининг биринчи қисмида белгиланган асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш ҳолатлари мавжуд деб ҳисобланиб, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди ва тегишлилиги бўйича судга юборилди», дейилади хабарда.

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
11 сен 2019, 18:23    625    0
«Формула-1»нинг етти карра чемпиони Михаил Шумахер ётқизилган Париждаги клиника ходими спортчи...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив