Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида...
Бу ҳақида Zamon.uz’ Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизматига асосан хабар бермоқда....
«Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти тузилади. Бу ҳақида...
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021...
Ўзбекистонлик мухлисларни эса албатта юртдошимиз Маҳмуд Мурадов ҳаракат...
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти...
Ҳиндистон ҳукумати 59 та Хитой дастурини умрбодга блоклади, улар...
Хабарингиз бор, 2020 йилда Давлат солиқ қўмитаси томонидан оммабоп ижтимоий...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
Фикрлар
Ricky
Yamap is a residential area that gives a range of information along with reservation and price information for 야맵 키스방...
Сегодня, 13:13
Javohir
Tik tok ishlaydimi...
Вчера, 11:10
Admin
Ҳурматли Бунёд аввало бошлаган ишингизга омад тилайман яхши ният қилибсиз албатта ривожланади бизнесингиз. Сиз...
Вчера, 09:17
Bunyod
Men tadbirkorlik bilan shug'ulanib qurilish mollari ishlab chiqarmoqchiman gazablok,shlakablok,burchatka ishlab...
26 января 2021 18:01
» » Бухоро прокурори бош прокурорга алоқадор жиноятлар ҳақида видеомурожаат қилди. Бош прокуратура видео бўйича баёнот берди

Бухоро прокурори бош прокурорга алоқадор жиноятлар ҳақида видеомурожаат қилди. Бош прокуратура видео бўйича баёнот берди

12 дек 2020, 19:04, User
0 комментариев    1 010 Кўрилган

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозиловнинг мурожаати акс этган видео пайдо бўлди.

Видеода шаҳар прокурори унга нисбатан айни пайтда хизмат текшируви олиб борилаётгани, унинг якунлари бўйича қонунбузилишлар аниқланган тақдирда бунинг учун жавоб беришга тайёрлигини айтган.

Жасур Фозилов ўз видеомурожаатини Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновга йўллаган. Унинг сўзларига кўра, хизмат текширувига сабаб бўлган мурожаат бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга алоқадор бўлган тадбиркор томонидан қилинган.

Мурожаатда прокурор Президент Администрацияси раҳбаридан мазкур ҳолатни назоратга олишни сўраган.

Бош прокуратура мазкур видео бўйича расмий баёнот берди. Маълум қилинишича, Бош прокуратура томонидан Бухоро шаҳридаги тадбиркорнинг Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозиловнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги аризаси текширилмоқда.

«Муаллиф аризасида шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг тазйиқи билан Бухоро шаҳрида қурган йирик савдо мажмуасидан 1 метр квадратининг ҳақиқий нархи 20 миллион сўм бўлган савдо дўконини унга 5 миллион сўмдан сотганлигини, орадан бир йил ўтиб, яъни 2020 йил октябрь ойида шу нархда яна битта дўконни сотишини талаб қилганлигини, рад жавобини берганлиги учун Ж.Фозилов уни терговга чақириб, жавобгар қилиш билан қўрқитаётганлигини билдирган», — дейилади Бош прокуратура баёнотида.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат бўйича Жасур Фозиловга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, текширувнинг холисона ва адолатли ўтказилишини таъминлаш, иш ҳолатларига тўлиқ ойдинлик киритиш, ҳар қандай аралашув ва таъсирларнинг олдини олиш мақсадида у 2020 йил 2 декабрь куни хизмат вазифасини бажаришдан вақтинча озод қилинган.

«Текшириш давомида аризада келтирилган барча важлар, шу жумладан Ж.Фозиловнинг 2020 йил 11 декабрь куни ижтимоий тармоқлардаги баёнотида билдирган ҳолатларга тўлиқ ва ҳаққоний баҳо берилади.

Шу билан бирга, Бош прокуратура мурожаат ва баёнотда билдирилган барча масалалар бўйича шаффоф ва ошкора ўрганиш ўтказилишини, бунда жамоатчилик назоратини таъминлаш учун доимий ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилади.

Текшириш натижаси бўйича қўшимча равишда маълумот берилади», — дейилади Бош прокуратура баёнотида.

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
27 дек 2019, 16:21    439    0
Баъзан тушунмовчилик сабаб, баъзан эътиборсизлик, баъзида эса мутасадди ташкилотларнинг ҳаракати...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив