DataLife Engine > Суд-ҳуқуқ > “Ўйин қурилмаси” ичига нима яширилган эди?

“Ўйин қурилмаси” ичига нима яширилган эди?

Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда “Бошпочтамт” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда божхона постида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида божхона постига хориждан келган почта декларациясида “ўйин қурилмаси” дея кўрсатилган почта жўнатмасини қабул қилиш учун келган 3 нафар фуқаролар тезкор ходимлар томонидан кузатувга олинди.

Мазкур шахслар почта жўнатмасини қабул қилиб олган вақтда тўхтатилиб текширилганда, жўнатмадаги “ўйин қурилмаси” ичида оғирлиги 47,32 грамм бўлган кўк рангли модда, яъни aльфа-пирролиновалерофенон(a-PVP) гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, фуқаролардан бири бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, транспорт воситасида гиёҳвандлик воситаларини “ўз эгалари”га етказиш учун қисмларга ажратиш ва ўраш учун ишлатиладиган электрон тарози, изолацияловчи лента, канцелярия пичоғи, омбур, металл чойқошиқ, полиэтилен пакетчалар, кўп миқдордаги сариқ рангли полиэтилен кабель ўрам бўлаклари ва рангли резина қўлқоп борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0



Вернуться назад