> Суд-ҳуқуқ > Қозон қопқоғига уддабуронлик билан яширилган тангалар фош бўлди

Қозон қопқоғига уддабуронлик билан яширилган тангалар фош бўлди


25-09-2019, 15:48. : Admin

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона постига кириб келган М.И. исмли хориж фуқароси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, у маданий бойликларни ноқонуний тарзда олиб ўтишга урингани аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

М.И. исмли фуқаронинг юклари орасидаги афғон қозонининг қопқоқ резинаси орасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 52 дона қадимий тангалар борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига асосан, 52 дона танга милоддан аввалги III-II асрга оид эканлиги ва Юнон-Бақтрия подшолиги даврида зарб қилинганлиги аниқланди.

Ашёвий далил сифатида олинган маданий бойликлар Термиз Археология музейига топширилган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0