Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг сайёр қабули ўтказилди

Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг сайёр қабули ўтказилди

Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Акмал Эргашев томонидан тегишли ташкилот ходимларини иштирокида Ш.Рашидов туманидаги Нонисангил МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар ўртасида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул давомида мурожаат қилувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Жумладан, мазкур маҳалладаги 16 нафар фуқаролардан 20 ортиқ муаммолар билан мурожаат қилишди ва иш юритувига қабул қилинди.

Шунингдек, 6 нафар фуқароларнинг мурожаатларга жойида тегишли тушунтиришлар берилди.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси