Жиззахда суд раисининг ўринбосарлари тайинланди

Жиззахда суд раисининг ўринбосарлари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 25 февраль куни “Ўзбекистон Республикасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раиси ўринбосарларини лавозимга тайинлаш тўғрисида”ги Фармойиши имзоланди.

Унда, Акрам Гайратович Шукуров судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг раиси лавозимидан озод этилди;

Акрам Гайратович Шукуров 1981 йил 20 апрель куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган, маълумоти олий, 2002 йил Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган.

Жамол Камолович Қаххоров судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди;

Жамол Камолович Қаххоров 1983 йил 25 сентябрь куни Бухоро вилояти Бухоро туманида туғилган, маълумоти олий, 2004 йил Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган.

Маълумот ўрнида, Фармойишга кўра, судьялик ваколати муддати даврига 29 та, судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига 1 та, судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига 1 нафар вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раис ўринбосариларини лавозимга тайинландилар.

Жиззах вилоят судининг Жамоатчилик ва

ОАВ билан алоқалар бўлими